30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:32
Жамият 👁 376

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Давлат дастурларининг ижросини назорат қилиш, хусусан қурилиш соҳаси ва ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини таъминлаш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш, ижросини назорат қилиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бундай вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши аҳоли фаровонлиги ва давлат ривожи учун муҳим омилдир. Мазкур вазифаларнинг ижроси прокуратура органлари томонидан назоратга олинган бўлиб, хусусан, қурилиш соҳасида давлат дастурларининг сифатли бажарилиши ва ижтимоий объектларнинг ҳолати устидан тизимли назорат ўрнатилган.

Амударё тумани мисолида бу борада қандай ишлар олиб борилаётгани Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида тумандаги ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари тасдиқлаган тармоқ жадвалларига асосан ташкил этилаётганига эътибор қаратилди. Айтиш керакки, туман прокуратураси ходимлари ушбу қурилиш жараёнларини мунтазам ўрганиб, масъулларга қатор кўрсатмалар бериб келмоқда. Жумладан, объектларни ўз вақтида ва сифатли топшириш, молиявий ва техник жиҳатдан барча ишларни смета ва тасдиқланган режага асосан ташкил қилиш ҳолатлари назоратга олинмоқда. Шу билан бирга, бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланишининг олдини олиш, ўқув муассасалари биноларининг қурилиш суръатини пудратчилар томонидан етарли ишчи кучи ва махсус техникаларни жалб қилган ҳолда жадаллаштириш ҳамда ишчиларни расмий секторга ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳам турмуш сифатига бевосита таъсир қиладиган жараёнлардан бири ҳисобланади. Шу боис, ҳудуддаги ижтимоий объектларда иситиш тизимларининг созлиги ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ходимлари амударёлик ҳамкасблари билан биргаликда бу борада ҳам тегишли ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида иситиш қозонларининг алмаштирилиши ва ортиқча энергия истеъмолини камайтириш учун энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали объектларнинг куз-қиш мавсумида самарали фаолият юритиши таъминланади. Шу билан бирга, прокуратура органлари ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолини кўмир маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш жараёнини ҳам назоратга олган. Ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун зарур ёқилғи захиралари яратилганлиги ҳам текширилди. Прокуратура органлари ходимлари тегишли масъулларга қўшимча кўмир захиралари яратиш, қозонхоналар ва электр генераторларни техник кўрикдан ўтказиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қатор кўрсатмаларни берди. Бу йўналишдаги ишлар доимий назоратга олингани ва иш жараёнида учрайдиган муаммолар зудлик билан бартараф этилиши лозимлиги таъкидланди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда ва улардан кўзланган асосий мақсад — қурилиш ишлари сифатини таъминлаш ва ижтимоий соҳа объектларининг самарали фаолият юритиши учун шароит яратишдир. Прокуратура ходимлари ижтимоий объектлардан фойдаланувчилар ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, бюджет маблағларининг самарали ва оқилона сарфланишини ҳамда қурилиш сифатини таъминлашга ҳисса қўшишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйганлар. Бу борада кўрилаётган чоралар ва амалга оширилаётган тадбирлар аҳолининг, ижтимоий соҳа муассасаларидан фойдаланувчиларнинг мавсумий қийинчиликларни енгиб ўтишида муҳим аҳамият касб этади.

Шарьяр Жолдасов, Амударё тумани прокурори катта ёрдамчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026