30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:33
Жамият 👁 343

Туман Прокуратураси ходимлари Аёқчи ва Арна бўйи маҳаллаларида бўлиб, оталиққа олинган ёшлар муаммоларини ўрганди

Туман Прокуратураси ходимлари Аёқчи ва Арна бўйи маҳаллаларида бўлиб, оталиққа олинган ёшлар муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуроллик Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йил 12 январь куни ўтказилган Хафсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига республика миқёсида 4 миллион нафар ёшлар оталиққа бирикирилган эди. Жумладан, ҳудудлардаги 1-сектор бўйича Мудофаа вазирлиги, 2-сектор бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Прокуратура органлари, 3-сектор бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда 4-сектор бўйича Адлия вазирлиги ва Миллий гвардия масъулларига ўзларига бириктирилган уюшмаган ёшлар ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришига кўмаклашиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган эди.

Амударё тумани Прокуратураси томонидан туманнинг 2-сектори ҳудудидаги 9та маҳаллаларда яшовчи 3 минг 313 нафар ёшлар оталиққа олинган бўлиб, шулардан оғир тоифадаги ёшлар 84 нафарни, ишсиз ёшлар эса  303 нафарни ташкил қилади.

Оталиққа олинган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида прокуратура ходимлари тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан биргаликда амалий чора-тадбирларни кўрмоқдалар. Жумладан, субсидиялар ажратиш орқали ёшлар учун даромад манбаини яратиш, меҳнат ярмаркалари ўтказиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда прокуратура ходимлари Аёқчи ва Арна бўйи маҳаллаларида бўлиб, оталиққа олинган ёшлар билан яқиндан суҳбатлашди. Ер бериш орқали бандлиги таъминланган ёшлар билан учрашув чоғида уларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ҳал қилиниб, самарали фаолият юритишлари учун шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу тизимни йўлга қўйишдан асосий мақсад ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва қонунга итоаткорлик ҳиссини ошириш, ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш мақсадида таълим муассалари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда профилактик ишларни ташкил этишдир.

Шу мақсадда туман Прокуратураси масъуллари маҳаллаларда ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барвақт олдини олишда профилактика инспекторлари, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим, солиқ инспектори ва бошқа мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда жамиятда ёшларнинг ролини ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Амалдаги тартиб бўйича оталиққа оладиган ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари масъуллари ўзларига бириктирилган секторлардаги маҳаллалар кесимида 7та тоифадаги ёшлар билан ишлашга жавобгар ҳисобланадилар. Амударё тумани Прокуратураси масъуллари ҳам ёшлар билан 6та босқич бўйича яқиндан ишлашиб, самарали натижаларга эришмоқдалар. Жумладан, ёшлар рўйхатини шакллантириш, бириктирилган масъул раҳбарлар, профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчиларининг ёшлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказишларини таъминлаш орқали аниқланган муаммолар тизимлаштирилмоқда.

Кейинчалик бириктирилган ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича “Чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ, манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ушбу тизим оталиққа олинган ёшларнинг ватан равнақи ва юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган улкан куч бўлиб майдонга чиқишларига пухта замин яратмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026