ТУМАН ЯНГИЛИКЛАРИ
"Ишбилармон талаба-2015”
21 апрель куни Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон Республикаси ижроия қўмитаси томонидан "Ишбилармон талаба - 2015” стипендияси учун кўрик-танлов ўтказилди.
Кўрик-танловда тумандаги 9 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари иштирок этдилар.
Доно ва ташаббускор аёллар аниқланди
22 апрель куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши томонидан туман Маданият ва спорт ишлари бўлими қошидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази концертлар залида "Донолик ва ташаббускорлик сиёсий етакчилик мезони” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги таълим муассасаларидан 7 нафар ўқитувчилар қатнашди. Ғолиблар партиянинг туман Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Уч авлод учрашуви
Шу йилнинг 22 апрелида Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўқувчи-ёшларнинг иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фахрийлари билан "Уч авлод учрашуви” деб номланган учрашуви бўлиб ўтди.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирга уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ўқувчи-ёшлар қатнашдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶