29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 21:26
Фан ва таълим 👁 260

1-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Тил – миллат руҳи, миллий-маънавий қадрияти, буюк тарихий мероси ва интеллектуал мулки. Қорақалпоқ халқининг ўзлигини, улуғ бобомерос қадриятларини ўзида мужассам этган қорақалпоқ тили халқимиз учун азиз ва қадрлидир. Шу боис, мамлакатимизда 1 декабрь – қорақалпоқ тилиги давлат тили мақоми берилган кун ҳар йили катта тантаналар билан байрам қилинади. Ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб умумтаълим мактабларида, жамоат ташкилотларида, мактабгача таълим ташкилотларида она тилини улуғловчи байрамона тадбирлар ўтказилади.

Ана шундай тадбирлардан бири Амударё туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. “Мартабанг баланд бўлсин, она тилим!” номли эзгу шиори билан безатилган мактабнинг фаоллар залида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигига 35 йил тўлиши муносабати билан Қорақалпоқ адабиёти ва фольклор намуналари, тилнинг тарихига оид илмий монографиялар, таниқли ёзувчи ва шоирларнинг асарларидан иборат кўргазма ташкил этилди.

Байрам тадбирини мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Одилбек Сапарбоев очди ва барчани байрам билан табриклаб, қорақалпоқ тилининг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти хусусида батафсил тўхталди. Айниқса, қорақалпоқ халқ оғзаки ижодининг ниҳоятда бойлиги ва унинг Марказий Осиё халқлари миллий-маънавий ривожланишида тутган ўрни тўғрисида қизиқарли маълумотлар берди.

Шундан сўнг, мактабнинг қорақалпоқ тили тўгараги аъзолари ҳамда 6-“А” синф ўқувчилари қорақалпоқ шоирларининг тил ҳақидаги шеърларидан намуналар айтиб беришди.

Тадбирнинг мусиқий қисмида мактабнинг 8-“А” синф қизлари қорақалпоқ халқ рақсларини ижро этишди. 6-“В” синфнинг ўғил болалари томонидан ижро қилинган, “Қорақалпоғим” қўшиғига махсус тайёрланган жўшқин рақс эса барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса, 10-синф ўқувчилари томонидан намойиш қилинган саҳна кўриниши, унда фойдаланилган қорақалпоқ халқ мақоллари, миллатнинг анъана ва қадриятларини улуғловчи мазмунан бой сюжет танлангани тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчиларининг “Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунини нечоғлик билишлари бўйича билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Иштирокчи ўқувчилар мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритишиб, ўз фикрларини тилни амалиётда қўллаш бўйича моддама-модда тавсифлаб бердилар.

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ўтказилган байрамона тадбир ўқувчи-ёшларнинг қорақалпоқ тилига бўлган меҳр-муҳаббатини янада мустаҳкамлади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026