14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:08
Жамият 👁 360

“Қиз пайтида ҳамма яхши, ёмон хотин қайдан чиқар…”

“Қиз пайтида ҳамма яхши, ёмон хотин қайдан чиқар…”

Янги келиннинг қўлидан чой ичишга ҳамма ҳавас: қайнона, овсин, қўни-қўшни, қурби-қурдош… Тушганига беш кун бўлган келинчак зар кўйлакда ял-ял ёниб, хизматда. Гоҳ кимгадир чой узатади, гоҳ дастурхондаги товоқларни чиройли таъзим қилиб олиб кетади. Атрофида маҳалланинг болажонлари парвона, ҳа, уларга ҳам янги келинни кузатиш завқли.

Ҳеч сезганмисиз, янги келинчак олдингиздан ўтиб кетса ажиб ва хушбўй ҳидни туясиз. Балки бу ҳид яп-янги сарполарникимикин, ё бирор атирники ёки куёв бола уйини янги таъмирдан чиқарган бўлса хонадаги ободликни исимикин? Йўқ, бу – ёшлик, беғуборлик, муҳаббат ва бахтнинг ҳиди! Қизиғи, бу анвойи ҳид кимларгадир умрининг охиригача ҳамроҳ бўлади, кимдир эса уни ҳаётнинг ўнқир-чўнқир нуқталарида, меҳрсизлик, бееътиборлик ва хиёнат билан юзлашган вақти йўқотиб қўяди.

Ҳа, аёл киши оилада эри билан ўрни алмашиб қолганида, ноилож рўзғорнинг роли қўлига тушиб қолганида аёллик билан хайрлашади. Нафосат билан видолашади. Ҳамма эмас, баъзилар.

Ҳар аёлнинг тақдири ҳар хил бўлар экан, кимнингдир чекига сийлов деган сўз ёзилса, кимникига синов ёзилади. Келинликда майин оҳангда чиқадиган овозлар вақтлар ўтган сари йўғонлаша боради.

Тақдир тақозоси билан Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирининг гинекология бўлимига даволаниш учун ётдим. Беш олтита аёл йиғилган жойда табиийки ҳаётий мавзулар кўтарилади. Қизғин баҳс-мунозаралар кетади.

Борган куним палатадошларим билан танишдим-у, уларни кузата бошладим. Чуғур-чуғур гапларига қулоқ осдим. Бир кун давомида тингловчига айландим, эртаси куни эса аҳволим сал яхшилангач, хонадошларим билан тез тил топишиб кетдим.

Шевасининг баъзи жойларига тушунмасам-да, улар билан суҳбатлашгим, умумий мавзулар топгим ва ижодкорлигимга бориб, атрофимдагиларнинг фикрлари билан қизиқдим.

Каттакон шаҳри азимнинг одамлари, маҳаллий урф-одатлари ва оилавий муносабатлари ҳақида билгим келди. Суҳбатга тортсам, шаҳардаги дастур-тутумлар, оилавий қадриятлар билан биз тарафдаги анъаналар орасида айтарлик фарқ йўқ экан. Уларда ҳам келинлар худди бизга ўхшаб бир неча ой ялтир-юлтирлар кийиб, келин саломлар қилиб чой узатишади экан, тўйдан кейин келин-куёвни қариндошлар, яқин қўшнилар сарпо қўйиб чақиришлари ҳам бизникидай экан.

– Онам болалигида тоғам билан ўйинчоқ камон ўйнаб юриб, камоннинг ёғоч найзаси кўзига тегиб чап кўзидан айрилган, – гап бошлади орқа краватдаги келин. – Шундан бери бир кўзи йўқ, аммо дадам бизни ташлаб кетганидан бери у бизни ҳеч кимдан кам қилмай, ҳалол меҳнат қилиб боқди. Қишни қиш, ёзни ёз демай мавсумий ишларда ишлади. Битта кўз билан кўча супурди, битта кўз билан идиш-товоқ ювди (буйраклари ҳам ўткир шамоллашига қарамай), то биз улғайиб ёнига киргунча онам шўрликнинг бирор марта ётиб дам олганини эслай олмайман, – дея кўзига ёш олди. Келинчак қизлик пайтларида отасининг йўлларига кўзлари муштоқ бўлганини, тўйи куни ҳам отасини интизор бўлиб кутиб, бироқ у қизининг бахтли кунига келмаганини эслаб хонани тарк этди. Ким билади, балки у бирор панароқ жойга бориб бўғилиб-бўғилиб йиғлагандир.

Кўзи ожиз аёлга балки кўнгил қўйиб, балки мардлик қилиб ёки уйидагиларининг қистови билан уйланган эркак… Оиласини ташлаган-у, чет элга кетиб шу тарафларда бошқа бир аёлга уйланиб қолиб кетган. Бу ёқда эса учта тирик етим фарзанд, орзулари поймол бўлган, хиёнатдан бағри куйган аёл ҳаёт гирдобида қолиб кетаверган.

– Бешта қизим бор, олтинчисини ўғил дейишганди пешонамга сиғмади, яқинда “УЗИ” қилдирсам ҳомила ривожланмай қолибди, – дардидан сўз очди бошқа бир аёл. – Кичкина қизим укамга сут ичадиган бутилкага деб пул йиғиб юрганди, – бироз кўзига ёш келди унинг. – Эрим-ку, фақат қиз туғдинг деб юзимга ҳеч солмайди, аммо ёнгинамда ўтириб, мендан яширмасдан ҳам бир бегона аёл билан телеграмда ёзишиб ўтиради. Бир хил пайтлари ишдан келмай қолади. Катта қизим билан ундан кейинги қизимнинг бўйи етиб турибди, яқинда қуда-андали бўламиз. Бизни эса эрим билан уруш-жанжалимиз тугай демаяпти. Кўчанинг бир беҳаё аёли сабаб уйимизда файз йўқ. Пул бор, шароит бор, лекин эр-хотин ўртасида меҳр-оқибат йўқ. Ўзаро тушуниш йўқ, – дея фикр айтди аёл.

Ҳа, унинг гапларида жон бор. Аёл учун мол-дунё ва “комфорт” шароитдан ҳам кўра устунроқ турадиган туйғулар бор дунёда. Биринчиси – эътибор! “Шўрванг жудаям ширин чиқибди!”, “Бугун бошқачасан, бугун гўзалсан!”, “Борингга шукур онаси, сен бўлмаганингда нима қилардим…” – айтилиши сувтекин аммо юракка етиб борадиган қиймати бебаҳо сўзлар эмасми бу?!

Хонадаги деярли ҳамма аёлнинг кечинмалари билан ўртоқлашдиг-у, улар энди мендан гап сўрашди. Кулиб қўйдим, ахир мен гапиришдан кўра эшитишни, кузатишни ёқтирадиган инсонман. Ким учундир “очиқ конверт” бўлишни хоҳламайман. Шукурки, менда ҳаммаси яхши, – дедим уларга жавобан.

Гапларимдан “ҳамма эркак шундай” деган қатъий хулоса ясамоқчи эмасман. Орамизда шундай оталар, куёвлар, ака-укалар борки, “ўғлим бўлса, шунга ўхшасин-да”, дегинг келади инсон. Мен шунчаки орамиздаги айрим таҳқирланиб яшаётган аёлларнинг кечинмаларини ифода этяпман холос. Эри хиёнат қилишига ҳам аёли сабабчи, эри ичиб келса ҳам аёл балогардон, фарзандли бўлиш сал орқага сурилса “туғмас хотин”, тақдир ёзилиб, борди-ю фақат қиз туғса ҳам аёл сабаб, эрнинг иши сал юришмаса “бебарака хотин” тамғалари остида яшаётган аёлларнинг изтиробларини қаламга олгим келди.

Аслида, илмий жиҳатдан ҳам, мантиқий жиҳатдан ҳам фикр юритилса бу айбловлар ноўрин эмасми, азиз муштарий?! Агарда эрнинг иши юришмаслигига хотин сабабчи бўлса, у ҳолда аёл қора мушук эканда… Эмбрион жинси ўғил ёки қиз бўлишида аёлнинг ҳеч қандай таъсири йўқлигини фан аллақачон исботлаб бўлган.

Психологияни бир четга суриб, мантиқан олиб қаралса хиёнатнинг ортида нафс туришини биламиз. Ҳа, биз одамлар кўп нарсаларни аслида тушунамиз, биламиз. Бироқ бизда масалага ечим топишдан кўра шу масалага алоқадор айбдорни аниқлаш ва унинг устидан мағзава ағдариш деган инстинкт яхши ривожланган. Тўпланишиб ғийбат қилиш деган иштиёқ кучли. Лекин бу ҳеч қачон ечим бўла олмайди.

Эътибор берганмисиз, тўйдан олдин ёки янги келин-куёвлик пайтларингиз жуфтингиз билан ҳеч тортишганмисиз? Албатта, йўқ ёки жуда кам. Ҳа, у пайтлар ҳамма нарса, ҳаттоки ҳаёт ҳам худди келин сарполарига ўхшаб ялтир-юлтир кўринади. Кийимда ҳам, кўнгилда ҳам доғ бўлмайди. Вақтлар ўтган сайин эса ёнингдаги инсоннинг, атрофингдагиларнинг янгидан янги “қирра”ларини кашф этасан. Сенинг ҳам очилмаган “қирра”ларинг аста-секин… Хуллас, қозон остида нимаики бор ҳаммаси чўмичга чиқади. Аслинг каби кўрина бошлайсан.

Ҳаётда инсоннинг энг катта камчилиги эса аслиятидан қочишида. Гоҳ қўрқиб, гоҳ айёрлик қилиб ўзакни, ўзликни яширишда. Аксарият муаммоларни келтириб чиқарувчи сабаб ҳам шу аслида. Оилавий муносабатларда қандайдир мўъжизалар кутиб яшаймиз, ёмон эр, ёмон қайнона, ёмон келин, ва ёмон ҳакозолар бизни тушунишини, бирданига бизнинг принципларимизга мослашиб, бизбоп бўлиб қолишини истаймиз. Аммо мўъжизалар ўз-ўзидан содир бўлиб кетавермайди-да.

Балки атрофингдагилар сенга сен кутган муносабатни бериши учун сен ўзинг ҳам уларнинг талабларига жавоб беришинг керакдир. Лекин сен биров учун ўзгаролмайсан, биров сен учун ўзгариб қолмайди. Демак, "А" нуқта билан "Б" нуқтани бирлаштириб турувчи ечим оилада ўзаро тушунишиб яшаш бўлиши мумкин. Тўғри, ўзгариш ва ўзгартириш қўлимиздан келмаслиги мумкин, аммо, вазиятларни тўғри баҳолаш ва фикр юритиш қўлимиздан келади-ку…

Яширингул

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019