14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:14
Жамият 👁 309

Туман Прокуратураси: бош мақсад — қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашдан иборат

Туман Прокуратураси: бош мақсад — қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашдан иборат

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрда қабул қилинган қонуни билан 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган. Прокуратура органлари давлат ва жамиятнинг барқарор тараққиётини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Уларнинг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва адолатни таъминлашдан иборат.

Амударё тумани Прокуратураси ходимлари ҳам “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат ўрнатишда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Шу мақсадда мунтазам равишда ўрганишлар ўтказилиб, натижалари бўйича қонуний чоралар кўриб келинмоқда.

Туман прокурорининг ўринбосари Омирбай Худайбергенов томонидан туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги бўлинмаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда тўй сайллари чоғида автотранспорт воситаларининг гуруҳ бўлиб ҳаракатланиши йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани қайд қилиниб, бу борада ҳуқуқбузарлар иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тўй сайлларида ҳайдовчилар ўртасида беллашувлар ўтказиш ҳолатлари йўлларда тўқнашув хавфини ошириб, автомашина ичидаги йўловчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлиги таъкидланиб, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Амударё тумани прокурорининг ёрдамчиси Санжар Абдуллаев туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ўтказилган ўрганиш давомида соҳада қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда қонунчиликка риоя қилиш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилди. Шу мақсадда камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурларни молиялаштиришда коррупциянинг олдини олиш учун барча жараёнларни шаффофлаштириш, давлат ёрдами ва бандликни таъминлашга қаратилган дастурларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бандлик хизматлари ва ижтимоий ёрдам тақдим этишда аниқ ва шаффоф тартибларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд қилинди.

Учрашувда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш мақсадида ажратилган маблағларнинг ноқонуний сарфланишига йўл қўймаслик, бўлим томонидан аҳолига хизматлар кўрсатишда коррупция ва таъмагирлик ҳолатларининг олдини олиш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш учун мунтазам ўқув курсларини ташкил қилиш, аҳоли билан ишлашда ходимларнинг этика меъёрларига риоя қилиши бўйича тушунтириш ишларини олиб борилди. 

Амударё тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Шарьяр Жолдасов томонидан туман электр таъминоти корхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш холатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар аниқланганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш, электр таъминотидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхона ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда электр таъминоти соҳасида қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш давлатнинг иқтисодий барқарорлиги, жамият фаровонлиги ва хавфсизликни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд қилинди.

Электр энергиясига бўлган талабнинг ошиб бориши шароитида унинг оқилона тақсимоти ҳамда ўз вақтида амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ишлари бу соҳадаги самарадорлик ва барқарорликни таъминлайди. Масъулларга тармоққа ноқонуний уланишлар ва энергия ўғриликларининг олдини олиш, қурилмаларни қонунга хилоф равишда ўзгартириш, ҳисоблагичларни ўзбошимчалик билан созлашга ҳаракат қилиш каби ҳолатларга барҳам бериш, шу мақсадда мунтазам равишда рейдлар ўтказиш лозимлиги қайд қилинди.

Шунингдек, Амударё туман Прокуратураси томонидан қурилишга оид давлат дастурлари ижроси аҳволи ҳам ўрганилмоқда. Амударё тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Шарьяр Жолдасов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва OPEK халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудида 120 ўринли, Арна бўйи маҳалласи ҳудудида 150 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш ишларининг бориши билан танишди.

Ўрганиш давомида объектларни ўз муддатида ва сифатли топшириш, ишчи кучи ва махсус техникалар сонини кўпайтириш орқали ишларни жадаллаштириш, қурилиш материалларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш ва  энерготежамкор ускуналардан фойдаланиш лозимлиги таъкидланиб, ишчиларни расмий секторга ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, тумандаги Дўстлик маҳалласи ҳудудида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида амалга оширилаётган қурилиш ишлар аҳволи ҳам кўздан кечирилиб, кўп қаватли уйларни ўз муддатида ва сифатли ҳолда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қонунчиликка мувофиқ прокуратура органлари қонунлар ижросини назорат қилади ва барча фуқаролар, ташкилотлар ҳамда давлат органлари қонунларга амал қилишини таъминлайди. Бу жамиятда адолат ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлайди. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганда прокуратура органлари уларни тиклаш учун чоралар кўради. Бунинг натижасида жамиятда ҳуқуқий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик таъминланади. Шундай экан, давлат ва жамият тараққиётида прокурата органлари хизматчиларининг ўрни ниҳоятда аҳамиятлидир. Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, шарафли ва масъулиятли ишларида омад ва зафарлар тилаймиз!

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019