15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 04:32
Спорт 👁 640

Ўсмирлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ташкил этилди

Ўсмирлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон азалдан курашчи полвонлар юрти саналади. Ота-боболаримиз кураш гиламини ор-номус тимсоли деб билишган. Кураш нафақат жисмоний куч-қудратни намоён этувчи спорт тури, балки ҳалоллик, мардлик ва адолат рамзи ҳамдир. Бугунги кунда кураш замонавий спорт майдонларида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда. Кураш халқаро мусобақаларда алоҳида спорт тури сифатида тан олиниб, Осиё ўйинларидан ҳам муносиб ўрин эгаллади. Жаҳон полвонлари бугунги кунда “ўрта”, “таъзим”, “кураш”, “ҳалол”, “дакки”, “танбеҳ”, “ғирром” каби ўзбек сўзларидан фойдаланиб, кураш майдонларида беллашмоқда.

Давлат раҳбарининг 2024 йил 21 декабрь кунги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда ушбу спорт турига бўлган эътиборнинг нақадар юксак эканини яна бир бор исботлади. Ушбу Қарор билан кураш спортининг болалар ва ўсмирлар орасида кенг тарғиб этилиши, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда. Бу эса жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда кураш спортини янада оммалаштириш мақсадида ҳудудларда турли ёш тоифалари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шундай мусобақалардан бири 15 февраль куни Амударё тумани спорт мактабида ташкил этилди. “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада ўсмир ёшдаги йигитлар ва қизлар ўзаро куч синашди.

Мусобақага Нукус шаҳри, Шўманай, Хўжайли ва Беруний туманларидан 200 нафарга яқин ёш спортчилар ташриф буюрди. Беллашувлар қизғин ва муросасиз кечди. Иштирокчилар Халқаро Кураш Федерацияси қоидаларига мувофиқ кураш олиб бордилар. Дастлаб қизлар ўртасидаги баҳслар ўтказилди. Бугунги кунда аёл-қизларимизнинг ҳам кураш спортига қизиқиши ортиб бораётгани қувонарли ҳолат. Шундан сўнг йигитлар ҳам ўз куч ва маҳоратларини гиламда намойиш этдилар.

Ҳар бир спортчининг мақсади нафақат мусобақаларда ғолиб бўлиш, балки миллий анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда, ҳалоллик ва адолат тамойилларига амал қилишдир. Курашнинг асосий мезонлари айнан шу тамойилларга асослангани унинг аҳамиятини янада оширади. 

Мусобақада ўз вазн тоифаларида фахрли ўринларни эгаллаган спортчиларга Амударё тумани спорт мактаби томонидан диплом ва медаллар тантанали равишда топширилди. Мусобақалар якунига кўра амударёлик курашчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақага Зулҳижжа Худоёрова бош ҳакамлик қилиб, иштирокчиларнинг курашга бўлган иштиёқини юқори баҳолади.

Кураш нафақат миллий спорт тури, балки халқимизнинг маънавий қадриятларидан бири сифатида ҳам эътироф этилади. Давлатимиз томонидан ушбу спорт турини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар келгусида янги чемпионлар етишиб чиқишига ва курашнинг халқаро миқёсда янада оммалашишига хизмат қилади.

Шоҳиста Шомуродова, ҚДУ 3-босқич талабаси, таҳририят амалиётчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019