12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:54
Жамият 👁 436

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жуда муҳим

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жуда муҳим

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни жамиятда тенглик, адолат, ишонч тамойилларининг устуворлигини таъминлашга хизмат қилиш билан бирга, мансабдор шахсларнинг ўз мансаби ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ва номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш борасидаги хатти-ҳаракатларига чек қўйиш, ҳар қандай суистеъмолчиликларга барҳам беришга хизмат қилувчи жуда муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, фуқаролар онгида коррупция деб аталган жирканч иллатга нисбатан муросасизлик туйғуларини уйғотиш, уларнинг қонунларимизга бўлган ишончларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг иштирокини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, айниқса, судларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. Мухбиримиз Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Асқар Сафаровга айнан ана шу хусусда бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

— Ассалому алайкум, таҳририятимизга ташрифингиз учун раҳмат. Аввало коррупция ҳақида газетхонларимиз учун оддий, халқона тилда тушунча берсангиз.

— Хушвақт бўлинг, таклиф учун таҳририятга ҳам раҳмат. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, бирор шахснинг ноқонуний равишда ўз лавозимидан бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши ёки бундай нафни лавозимдаги шахсга тақдим этиши коррупция ҳисобланади. Бундан ташқари, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, пора олиш ёки бериш, лавозимини суистеъмол қилиш, мансаб ваколатидан четга чиқиш, кўп миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш, растрата йўли билан талон-тарож қилиш, таъмагирлик, таниш-билишчилик, уруғ-аймоқчилик қилиш каби шахсий манфаат йўлида бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари коррупцион ҳолат сифатида малакаланади ва бунга жазо муқаррарлиги таъминланади.

— Коррупциянинг тарихий илдизларидан келиб чиқиб, бугунги даврдаги ижтимоий-иқтисодий, ҳатто маданий-маънавий зарарлари қай даражада бири-биридан фарқ қилади, коррупцион ҳолатлар асосан қайси соҳаларда кўпроқ учрайди?

— Инсоният пайдо бўлган даврлардан бошлаб бу иллат халқлар, миллатлар, давлатларни ичдан емирувчи куч сифатида инсоният билан бирга яшаб келмоқда. Шунинг учун бу иллатнинг тарихий илдизларига чуқур кириб ўтирмайлик-да, унинг жамият тараққиётига зарарлари хусусида сўз юритсак. Қадим замонларда қабила вакилларининг ўз сардорларига совға-саломлар бериши, бирор бир мавқега эришиш учун пора таклиф этиши, амалдорларнинг манманлик билан қўл остидаги ходимларидан таъмагирлик орқали бирон бир моддият талаб қилиши каби ҳолатлар ўша давр жамиятлари томонидан кескин қораланган. Агар буни бугунги давр билан тақрибан талқин қиладиган бўлсак, коррупция ҳам, коррупционер ҳам даврга мос равишда “янгиланган”.

Масалан, даромадларнинг нотенглиги, иш ҳақининг пастлиги, иқтисодий тизимнинг заифлиги мавжуд бўлган ерда одамларда қўшимча даромад манбаларини, камбағаллар ўртасидаги фарқ эса кўпчилик ҳолларда ўз моддий аҳволини яхшилаш учун “айланма йўллар”ни излашга мойиллик уйғотади. Агар мамлакатда иқтисодий тизим заиф, ресурслар танқис бўлса, коррупция “ресурсларни тақсимлаш” усулига айланади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мамлакатимизда айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим тизимлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида коррупциявий ҳолатлар кўпроқ кузатилмоқда. Асосан, ОТМларга ўқишга киритиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига ишга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатишдаги нотенглик порахўрлик, таъмагирлик, товламачилик, фирибгарлик иллатларининг илдиз отишига сабаб бўлмоқда.

— Аҳолининг бу борадаги хабардорлигини оширишда нималарга эътибор бериш керак?

— Аҳоли биринчи галда коррупциянинг сиёсий-маъмурий сабаблари хусусидаги ҳуқуқий билимга эга бўлиши зарур ва шарт. Аҳоли қайси сабабларга кўра коррупцион ҳаракатларнинг қурбони бўлаяпти? Бу ҳақдаги саводхонлигини оширмас экан, инсон давлат институтларининг заифлигидан фойдаланган фирибгарнинг ҳийласига ҳам, порахўрнинг тузоғига ҳам тушаверади.

Шунинг учун аҳоли коррупцияни келтириб чиқарувчи сиёсий-маъмурий, маданий-ижтимоий сабабларни албатта билиши керак. Бу сабаблар давлат органлари фаолиятида шаффофлик етишмаслиги, самарали назоратнинг, идора ва ташкилотларда автоматлаштирилган тизимларнинг йўқлиги фуқароларнинг давлат органлари фаолияти ҳақида керакли маълумотларни олаолмаслиги каби ҳолатларда намоён бўлади ва бу сабаблар суистеъмолликларга, яширин коррупцияга олиб келади.

Яна бир сабаб ҳам борки, коррупцияга жазо муқаррарлигининг йўқлиги аҳолининг қонунларга бўлган ишончини сусайтиради. Яъни, агар коррупцияга қўл урган шахснинг қонунбузарлиги фош бўлмаса, бундай шахс жавобгарликка тортилмаса, бу жазосизлик ҳиссини пайдо қилади ва коррупциянинг кенгайишига олиб келувчи сабаблардан бири саналади.

Аҳоли ана шу сабабларнинг жамиятимизда урчиб кетмаслиги учун ўзининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб бориши, коррупцияга қарши курашишда муросасизлик билан ҳаракат қилиши жамиятни коррупциядан тозалашда фаол иштирокчига айланиши зарур.

— Аҳоли ўртасида коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини уйғотишда энг таъсирчан воситалар нималардан иборат?

— Албатта ҳуқуқий-тарғибот, ҳуқуқшунослар билан самимий ва ошкора мулоқот тадбирлари, халқ билан давлатнинг ўзаро бирлиги ва очиқлиги, давлат ва халқ дипломатиясининг шаффофлиги, электрон ҳукумат ва рақамли технологиялар орқали бюрократия ва инсон омилини камайтиришга эришиш. Шунингдек, “Очиқ бюджет” ва “Очиқ маълумотлар” каби платформалар, “Коррупцияга қарши дастурлар ва стратегиялар”, “Коррупцияга қарши миллий стратегия”да белгиланган жавобгарлик ва жазони кучайтириш, жамоатчилик назорати ва фуқаролик жамияти ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича ўтказиладиган тарғибот тадбирлари аҳолининг коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муҳими, ҳар бир фуқаро коррупцияга қарши курашишда ўзини бурчли деб билиши, мабода, шундай иллат содир бўлишининг хавфини сезса, ҳеч иккиланмай ишонч телефонлари орқали ваколатли органларни хабардор қилиши зарур. Бу ҳақда хабар қилувчининг шахси ҳеч қачон ошкор қилинмайди ва у давлат ҳимоясида бўлади.

Коррупция — жамият тараққиётининг энг хавфли кушандаси. Унга қарши курашиш эса умуммиллий ҳаракатдир. Ушбу курашда мен фидойи ва меҳнаткаш халқимизни бирлашишга, ҳамжиҳатлик билан бу жирканч иллатга қарши муросасиз бўлишга чақираман.

— Сермазмун суҳбатингиз учун раҳмат, саломат бўлинг.

Суҳбатни Робия Йўлдошева ёзиб олди.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026