28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:10
Жамият 👁 493

ПОРА ОЛИШ ВА БЕРИШ — КОРРУПЦИЯНИНГ ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН КЎРИНИШИ. БУ ҲАҚДА УЛАМОЛАР НИМА ДЕЙДИ?

ПОРА ОЛИШ ВА БЕРИШ — КОРРУПЦИЯНИНГ ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН КЎРИНИШИ. БУ ҲАҚДА УЛАМОЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Ислом дини жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришни ҳамиша диққат марказига қўйгандир. Бу олий мақсад йўлида халқ орасидаги барча жабҳадаги иллат ва камчиликларнинг олдига қатъий тўсиқлар қўйган. У ҳар қандай ишни жорий қилишда ўзининг ҳикматли йўли – бир иллатдан қайтарса, унинг муқобилида бир неча тўғри ва савобли амалларни таклиф этади.

Бизнинг бугунги суҳбатдошимиз “Юсуф Эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби ҳожи Абдураҳмон махсум Матсапаев бўлдилар.

— Ассалому алайкум, таҳририятимизга хуш келибсиз. Пора олиш ва бериш — коррупциянинг энг кенг тарқалган кўриниши. Бу иллат динимизда қандай изоҳланади?

— Ваалайкум ассалом, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Пора олиш Қуръон ва суннат ҳамда ижмоъга кўра, ҳаром. Қуръонда Аллоҳ таолонинг сўзи бор: “Ораларингиздаги молларингизни бекордан-бекор еманглар!”. Босқинчилик, судхўрлик, қимор каби ботил, бекор ва пуч нарсаларга ҳам шариат қонунлари рухсат бермайди. Бу хусусда Қуръони Каримда Аллоҳ таоло бундай деган: “Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!” (“Бақара” сураси, 188-оят).

Ал-Буқоъий раҳимаҳуллоҳ “ал-Муносабот” асарида “ва тудлу” сўзини: “Ҳокимларга махфий ҳолатда умумий пора билан ишларни ўзингизнинг фойдангиз тарафига буриш учун бера кўрманглар!” дея ифодалаганлар.

Ал-Ҳалвоний раҳимаҳуллоҳ: “Пора – челакни қудуққа сув тортиб олиш учун махфий тарзда тушириш маъносида”, деганлар. Яъни, пора берувчи ноҳақ равишда мол-дунё ейишга ҳукм чиқартириш мақсадида ўз порасини махфий равишда ҳокимга беради.

Поранинг суннатда ҳаром қилинганига келсак, бу борадаги ҳадислар жуда кўп. Улардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қарғишларидир: “Пора берувчига ҳам, пора олувчига ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”. Яна ул зоти бобаракот: “Пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам, иккови орасида юриб порада воситачилик қилувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин!”, деганлар.

— Диний ақидаларга кўра пора бериш қандай кўринишларда намоён бўлади?

— Пора тўрт хил бўлади. Икки тарафдан ҳам ҳаром бўладиган тури. Агар булардан бири пора бериб қози бўлса, қози бўлиб ҳисобланмайди. Бу ҳолатда пора олувчига ҳам, қози бўлувчига ҳам ҳаромдир. Иккинчи тури — қозига унинг фойдасига ҳукм қилишини кўзлаган ҳолда пора беришдир. Бу пора икки томонга ҳам ҳаром. Қозининг ҳукми хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳ ноҳақ бўлсин, бунинг фарқи йўқ. Яна бир тури шуки, ўзининг жонидан ёки мол-мулкидан қўрқиб, бировга пора берган бўлса, бундай пора олувчига ҳаром, берувчига ҳаром эмас. Агар биров унинг молидан тама қилса, молидан бир қисмини унга берса ҳам худди шундайдир. Яна бир тури эса порани подшоҳ олдида ишини ўтказиб бериш учун берса, бериш ҳалол бўлади. Бу ҳолатда олувчига пора олиш ҳалол бўлмайди. Чунки динимизда муҳтожнинг мушкулини осон қилиб, ишини битириш масаласида холислик, яъни тама қилмаслик устувор ҳисобланади.

— Жамиятимизда шундай ҳолатлар учраб туради: қайсидир маънода ходим мансабдорга ҳадя шаклида нимадир бериш орқали ишини битиришга ҳаракат қилади. Исломда ҳадя беришликка муносабат қандай?

— “Ал-Ақзийа”да қайд қилинган: “Ҳадя – совға уч хил бўлади. Биринчиси, ҳадя берувчи тарафга ҳам, олувчига ҳам ҳалол. Бу меҳр-муҳаббат сабабли совға олди-бердисидир. Иккинчиси, икки тарафга ҳам – ҳадя берувчига ҳам, уни олувчига ҳам ҳаромдир. Бу зулмга ёрдам бериш учун ҳадя беришдир. Учинчиси, ҳадя берувчи томонга ҳалол. Бу ўзига қаратилган зулмни тўсиш учун ҳадя беришдир. Бу олувчига ҳаром. Бунинг ҳийласи уни уч ёки бир неча кун ижарага олиб туришдир. Агар муддатни белгиламаса, жоиз бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси шарт қўйилганда бўлади.

— Жамиятимизда чуқур илдиз отган иллатлар — фирибгарлик, товламачилик, одам савдоси билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар ҳам диний қадриятларимизга мутлақо ёт ҳисобланади. Бу борада халқимизга қандай маслаҳат берасиз?

— Зинҳор-базинҳор бир-бирларингизга ёлғон сўзламанг, шахсий манфаатингиз, нафсингиз йўлида бировнинг мол-мулкини ўзлаштириб олишга интилманг, ўзгага панд бериш орқали бойлик орттиришга интилманг, ҳеч қачон пора олманг ва пора таклиф қилманг, бунинг охиратда албатта жавоби бор.

— Сермазмун суҳбатингиз ва маслаҳатларингиз учун катта раҳмат.

— Миннатдорман, барчамизни Яратган эгам ҳидоят йўлида адаштирмасин.

Суҳбатдош Робия Йўлдошева.

Мақола “Амударё телевидениеси” таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

Қорақалпоғистон бўлинмаси томонидан молиялаштирилган “Коррупция – давлат ва жамият тараққиётига таҳдид” номли грант лойиҳаси доирасида тайёрланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026