30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 19:33
Жамият 👁 3,022

Ғаллага ёнғин хавф солмасин

Ғаллага ёнғин хавф солмасин

Республикамизда ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланди. Ушбу мавсум хўжаликлар раҳбарларидан тортиб оддий деҳқоннинг ҳам зиммасига катта масъулият юклайди. Ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш, сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, мавсумда қатнашадиган комбайн, ёрдамчи техникалар ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, камчиликлари бартараф этилгач, далага олиб чиқилади. Ғаллани қабул қилиш, қуритиш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаётган мутахассислар мавсум давомида техникалар созлиги, ғалла маҳсулотлари сақланиши, ишчиларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини қатъий назорат остига олишлари зарур.

Ғаллазорларда ёнғин содир бўлишининг олдини олишда ҳар бир фуқаро масъул эканлигини унутмаслигимиз керак. Чунки ғалла майдонларига яқин жойдан ўтаётган автомобилда бораётган баъзи фуқаролар сигарета қолдиғини ўчирмасдан ташлаб юборишади. Бунинг олдини олиш учун темир йўллар, катта йўл ва дала йўлларига яқин жойлардаги ғалла майдони четидан 8 метр ер шудгорланади. Ғаллазорлар орқали ўтадиган дала йўллари ғалла ўриб олунгунча ёпиб қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари:

- бевосита ғалла майдонларининг ўзида ҳаракатланаётган техникалар, транспорт воситаларидан чиққан учқун туфайли ёнғин келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабли, мавсумга жалб этилган барча техникалар (комбайн, трактор, автомобиль ва бошқалар) учқун ўчиргичларининг созлиги текшириб кўрилгандан кейингина далага киришга рухсат берилади ва мавсум давомида уларнинг созлиги назорат қилиб борилади;

- кўпинча ёш болалар олов ёки гугурт ўйнаши натижасида ёнғин келиб чиқади. Шундай экан, уларнинг ғаллазор атрофида мол боқиши, ўйнаши ва далага киришига йўл қўймаслик, фуқаролар ғалласи ўриб олинган майдонларга иккинчи экин экиш мақсадида далани сомондан тозалаш учун ўт қўйиб юбормасликлари зарур. Юзага келган аланга кўшни далалардаги ғалласи ўриб олинмаган майдонларга ҳам хавф солади. Шунинг учун ғалладан бўшаган майдонларда сомон ёқиш тақиқланади. Майдонларни тозалаш фақат шудгорлаш орқали амалга ошрилиши ва буни жойлардаги мутасадди раҳбарлар назорат қилиб боришлари талаб этилади;

- ўрим-йиғим пайтида комбайннинг айланма механизимлариқизиб кетиши, уларга сомон ўралиб қолиши ҳам ёнғинга сабаб бўлади. Комбайн ҳайдовчилари ўз техникалари ҳолатини назорат қилиб боришлари, вақти-вақти билан тўхтатиб, ўралиб қолган хас-хашаклардан тозалаб туришлари, ҳар бир техника бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши шарт.

Ёзнинг жазирама кунларида қовжираган хас-хашаклар, хусусан, сомон тез алангаланади. Ҳатто комбайн ўроқларининг бирор тош ёки металл қисмига тегиб кетишидан ҳам учқун чиқиб, ёнғин содир бўлишига олиб келади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун мавсум бошланишидан олдин комбайннинг ўзида иккита ёнғин ўчиргич, тўртта белкурак, олтита супурги, 2х2 метр ҳажмли кигиз ёки брезент, 40-100 литр сиғимдаги сув идиш, иккита челак бўлиши керак. Ўрилаётган ғаллазор четида эса омочли ҳайдов трактори шай туриши зарур.

Дон сақлаш омборлари ва хирмонларида ёнғин хавфи асосан электр тармоғининг носозлиги, ғалла юклаш-тушириш кичик механизмини ишлатиш, хирмон ҳудудида сигарета чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш оқибатида келиб чиқади. Буни инобатга олиб, хирмон ҳудудидаги ёнғинга қарши қалқонларнинг ҳар бирида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан камида иккита белкурак, металл илгак, болта ва қумли қути ўрин олиши лозим.

Қадрли юртдошлар! Ғалла – ризқ-рўзимиз, ҳаётимиз фаровонлигини таъминловчи азиз неъмат. Шундай экан, ғалла ўрим-йиғими даврида тилсиз ёв – ёнғинга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир.

Азизбек Юсупов,

туман Ички ишлар бўлимининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси катта инспектори, сержант.

(Фото http://daryo.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026