12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Жамият 👁 504

Чордара маҳалласи: фаровон ҳаёт сари дадил қадамлар

Чордара маҳалласи: фаровон ҳаёт сари дадил қадамлар

Амударё тумани Чордара маҳалласида бугун ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ўз меҳнати, тиришқоқлиги ва ҳаётга бўлган интилиши натижасида фаровон яшамоқда. Бу ерда “Маҳалла еттилиги” масъулларининг аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан тизимли ишлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлари самарали натижа бермоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати ҳамда “Амударё ТВ” телеканали жамоаси маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, аҳолининг бугунги турмуш тарзини ўрганди.

3650 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган мазкур ҳудудда 666 та хонадон таркибида 1013 та оила мавжуд. Маҳалланинг иқтисодий ҳаракатлантирувчи кучи – хизмат кўрсатиш соҳаси, томорқа, паррандачилик ва чорвачиликдир. Кўплаб оилалар айнан шу йўналишларда меҳнат қилиб, барқарор даромад манбаига эга бўлишган.

Хусусан, Рустам Ўразимбетов йиллар давомида паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланишни касбга айлантирган. Бу йил у инкубатор ёрдамида 80 дона жўжани парваришлаб, уларни бозорга чиқариб, мўмай даромад олди. Айни дамда хорижий зотдор қорамолларни парваришлаш ва кўпайтириш ишларини кенгайтириб, оиласи даромадини мустаҳкамламоқда.

Шунингдек, II гуруҳ ногирони Бахтиёр Юсупов ҳам меҳнати билан маҳалла фахрига айланган. Илғор томорқачи 4 сотих томорқасида картошка, сабзи, қовоқ ва бошқа маҳсулотлар етиштириб, эҳтиёждан ортганини ички бозорда сотмоқда. У паррандачилик ва балиқчиликни ҳам йўлга қўйиб, нафақат ўзини, балки оила аъзоларини ҳам банд қилган. “Нафақага қараб эмас, меҳнатга таяниб яшаш керак”, — дейди ҳамюртимиз.

Чордара маҳалласининг энг таъсирли ҳаётий ҳикояларидан бири Нилуфар Хўжаниязовага тегишли десак, асло муболаға бўлмайди. У II гуруҳ ногирони. Аммо унинг матонати, сабр-тоқати ва ҳаётга бўлган ишончи ҳар қандай инсонни қойил қолдиради.

2018 йилда оғир хасталик натижасида у бир қўли ва бир оёғидан айрилди. Кунлари тўшакда ўтар, таянадиган ҳассаси бўлмаса бир қадам ташлаш қийин эди. Аммо Нилуфар опа таслим бўлмади. Тўқувчилик — болаликдаги қизиқиши унга руҳ, куч ва маънан мадад бўлди. Дастлаб кичик машғулот сифатида бошланган бу ҳунар бугун унинг ҳаёт тарзига, даромад манбаига айланиб улгурди.

Бугун Нилуфар Хўжаниязова тайёрлаётган оёқ кийимлар, бош кийимлар, шарфлар, юмшоқ ўйинчоқлар кўплаб харидорлар эътиборига тушган. Энг қувонарлиси — меҳнат унга нафақат даромад, балки соғлик, мустақил ҳаракат, ҳаётга қайтиш имконини берди. У ҳозирда қўлтиқтаёқсиз юради, мустақил ҳаракатланади. Нилуфар опанинг ҳаёти — инсон учун энг катта куч манбаи унинг ўзи эканига ёрқин исбот. “Меҳнат ва ҳунар мени қайта оёққа турғазди, ҳаётга қайтарди”, — дейди у фахр билан.

Маҳалланинг яна бир меҳнаткаш оиласи — Бозорбой Раимовлар хонадони. Улар хорижий зотдор қорамолчилик билан шуғулланиб, сифатли сут маҳсулотлари етиштиришмоқда. Бугун ушбу оиланинг уч авлоди — ўзи, фарзандлари ва неваралари — оилавий чорвачиликдан мустаҳкам даромад топмоқда.

Бозорбой Раимов паррандачиликда ҳам ўзига хос услуб ишлаб чиққан. Яқинда 150 дан ортиқ паррандани ички бозорда сотиб, ҳозир 60 дан ортиқ паррандани парваришламоқда. “Гўшт, сут, тухум маҳсулотларига харидор ҳеч қачон камаймайди”, — дейди у ишонч билан.

Чордара маҳалласида бугун ҳар бир оила ўз меҳнатига яраша ризқ топмоқда. Аҳолининг фаол, ўзига ишонган, меҳнатсевар бўлиши — маҳалла тараққиётининг энг асосий омили. Паррандачилик, чорвачилик, томорқадан унумли фойдаланиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали кўплаб оилалар барқарор даромад манбаига эга бўлмоқда. “Маҳалла еттилиги” аъзолари эса кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада чордараликлар бугун фаровон ҳаёт сари мустаҳкам ва ишончли қадамлар билан одимламоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026