14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:31
Жамият 👁 219

Очиқ сайёр суд мажлисида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати кўриб чиқилди

Очиқ сайёр суд мажлисида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати кўриб чиқилди

Коррупция ва мансаб ваколатларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Айниқса, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматларда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда жойларда ўтказилаётган очиқ ва сайёр суд мажлислари нафақат қонун бузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш, балки аҳоли ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Амударё туманида ҳам ана шундай очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев бошчилигида туман Тиббиёт бирлашмасининг маъмурий биносида ташкил этилган мажлисда аутсорсинг хизмати доирасида содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича, Туман тиббиёт бирлашмасининг масъул шахслари бир гуруҳ бўлиб ҳаракат қилган ҳолда, соғлиқни сақлаш тизимида аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартибига оид меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган 20 фоизлик устама ҳақи шартларини асос қилиб, туманда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятларидан бири томонидан юборилган ҳисоб-китоблар асосида ортиқча маблағ ўтказилишига йўл қўйган.

Ҳужжатларга кўра, 2024 йил сентябридан 2025 йил март ойигача бўлган даврда беморларга кўрсатилган овқатланиш хизмати учун амалда 1 миллиард 224 миллион 387 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилиши лозим бўлган. Бироқ ҳисоб-китоблар 20 фоизгача устама қўшилган ҳолда расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 325 миллион 444 минг 657 сўм маблағ ажратилган. Оқибатда 101 миллион 56 минг 931 сўм бюджет маблағи растрата йўли билан талон-торож қилинган.

Суд қарорига кўра, туман Тиббиёт бирлашмасининг тегишли мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в” ҳамда “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Айбдорлар Жиноят Кодексининг 70-моддасига асосан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва етказилган зарарни қоплагани сабабли жазо тайинланмасдан, жиноий жавобгарликдан озод қилинди.

Сайёр суд мажлиси давомида иштирокчиларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳам кенг тушунтирилди. Жумладан, коррупция тушунчаси, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, манфаатлар тўқнашуви каби ҳуқуқий атамаларнинг мазмуни очиб берилди. Шунингдек, қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, фуқаролар ҳуқуқларининг устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби тамойиллар коррупцияга қарши курашишнинг асосий пойдевори экани таъкидланди.

Мажлисда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни шакллантириш, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, коррупцияга оид ҳолатлар ҳақида атайлаб ёлғон ахборот тақдим этган шахслар ҳам қонун олдида жавоб бериши қайд этилди.

Бундай очиқ суд жараёнлари жамиятда адолат тамойилини мустаҳкамлаш, давлат маблағларининг талон-торож қилинишига қарши курашиш ҳамда ҳар бир раҳбар ва масъул ходимда қонун олдидаги масъулият ҳиссини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, коррупцияга қарши курашиш — фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки бутун жамиятнинг умумий вазифасидир.

Жасурбек Балтабаев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019