30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 20:22
Жамият 👁 2,228

ҚУШНИНГ ҲАМ УЯСИ БУЗИЛМАСИН!

ҚУШНИНГ ҲАМ УЯСИ БУЗИЛМАСИН!

Бугунги кунда мамлакатимизда оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга, мустаҳкамлигига эришишга, ёш оилаларни намунали оилалар тажрибалари асосида тарбиялашга ва шу туфайли уларда ҳам ўзаро меҳр-оқибат, бир-бирига ишонч, ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни қарор топтиришга улкан аҳамият берилаётир. Оилаларда асрлар давомида шаклланган ҳамжиҳатликни таъминлашга, фарзандлар тарбиясига доир билим ва тажрибаларни қунт билан ўрганиш, бу борадаги урф-одатлар, анъаналарнинг, қадриятларнинг аҳамиятини кенг тарғиб этиш ва турмушимиздаги жилосини тўлалигича сақлаб қолиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Негаки, кейинги йилларда жамиятимизнинг кичик бўғини бўлмиш оиланинг муқаддас гўша эканлиги, ундаги тинчлик, тотувлик, ҳамжиҳатлик фарзандларнинг баркамол бўлиб вояга етишига бевосита алоқадорлиги айрим ёш оилалар назаридан четда қолмаяпти.

Фарзандларимиз дунёга келиб улғаядиган, барча орзу-умидларимиз бешиги бўлган, барчамиз бағрига талпиниб яшайдиган қутлуғ масканимиз – оилаларимизнинг тинчлиги, ободлиги бутун жамиятимизнинг тинчлиги, ободлигидир.

Бугунги кунда оилалар мустаҳкамлигига эришиш вазифаси шу боисдан ҳам долзарб ва айни пайтда барчамизга дахлдордир.

Ўтган йилда туманимиз бўйича 1787 та никоҳ қайд этилиб, 78 та ажрим, жорий йилнинг ўтган даврида эса 710 та никоҳ, 31 та ажрим қайд этилгани ва ажралишга қарор қилганларнинг кўпчилиги 30 ёшгача бўлган эр-хотинлар эканлиги - ёшларнинг ҳали мустақил ҳаётга тайёр бўлмай туриб оила қураётганларини, шунчаки ҳою-ҳавас учун, дабдабали маросим, сарполар, ўз тенгқурларидан олдинда бўлиш, бошқаларнинг ҳавасини келтириш учун тўй қилаётганликларини кўрсатиб турибди. Улар бу қадамни қўйиш учун ўзларига нечоғлик билим, масъулият ва ҳаётий тажрибалар керак бўлишини ўйлаб ҳам кўрмайдилар ва тақдирнинг илк зарбаларига чора тополмай, ажрашиб кетадилар.

Ёш оилаларнинг мустаҳкамлилигига эришишда ота-оналарнинг сабр-тоқати, бағрикенглиги ва оила қонуниятларини эринмай тушунтиришлари ҳам жуда муҳим. Афсуски, бу борада катталардан ҳам баъзан хатоликлар ўтиб туради.

Бобур номли овулда икки келинлик оиланинг кичиги ўқитувчи, каттаси уй бекаси эди. Қайнона муаллима келинни бозорга эргаштириб бориб, янги кўйлак олиб берган. Катта ке-линнинг менга-чи, - деган саволига қайнона: "Сен уйдасан, у ишлаб, ойлик олаяпти”, - деб жавоб берган. Бундан катта келиннинг қайнонасидан кўнгли қолиб, оила тинчлиги бузилган. Агар шу ўринда қайнона унга овсининг ишга боради, шунинг учун унга кийим зарурроқ эди, сенга ҳам имконият туғилган вақт олармиз, - деб ётиғи билан тушунтирганида, юқоридаги кўнгилсизлик юз бермаган, катта келин икки ой ота уйида яшаб, ўртада норасида гўдаклари дилгир бўлишмасди. Чунки қайнона невараларини жонидан ортиқ суюб, ардоқлаб парвариш қиларканки, улар онасига эргашмай, энаси билан қолган экан. Энди бағридаги боласини қайн уйида ташлаб, икки ой ота уйида яшаган келиннинг аҳволини тасаввур қилиб кўриш қийин эмас.

Оддийгина кўринган шугина бир муаммо ҳам икки оиланинг маълум муддат тинчлигини бузди.

- Ўйлаб кўриб, турмуш ўртоғим, фарзандларим билан кулиб-ўйнаб яшаган ҳар бир куним мингта кўйлакдан афзал эканини тушуниб етдим. Бироқ, сен ишламайсан, деб энамнинг камситганидан дилим қаттиқ оғриди, - дейди катта келин кулимсираб.

Бу низонинг охири бахайр бўлганини, келиннинг иқрорини эшитиб, биз ҳам қувондик. "Беайб парвардигор, қайнона ҳам баъзан номақбул сўз айтиб қўйиши мумкин, кечиримли бўлиб, иккингиз ҳам яхши қилибсизлар”, - дея алқадик қайнона-келинни. Ахир қушнинг ҳам уяси бузилмасин, - деган гап халқимизнинг йиллар синовидан ўтган ибораси эмасми?

Адашганнинг айби йўқ, қайтиб йўлини топса. Қанийди, ҳамма оилаларда ҳам хатоликларнинг охири бахайр бўлаверса, ажрим деган ҳукмга ўрин қолмаса, бегуноҳ норасидалар тирик этим бўлиб қолишмаса...

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026