“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”ГА МАРҲАМАТ!
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти жараёнида юзага келадиган муаммо ва саволларни ҳал этиш мақсадида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳа-сида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан "Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ўтказиш бўйича режа ишлаб чиқилган.
Жорий йилнинг 1-ярмида инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан жами 29 та "Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилиб, тадбирларда қатнашган юридик ва жисмоний шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Инспекциянинг "Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ўтказиш бўйича режасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан жорий йил 27 июль куни Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси 110-уй, Нукус шаҳар телекоммуникация тармоғи жойлашган АМТС биносининг 2-қаватида, инспекциянинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари хонасида соат 11-00 дан 13-00 гача бўлган вақт оралиғида "Маълумотлар узатиш тармоқлари йўналиши” бўйича "Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилади.
Фуқаролар ушбу "Очиқ эшиклар куни” тадбирида маълумотлар узатиш тармоқлари йўналиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этишлари мумкин.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶