30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 22:03
Жамият 👁 2,422

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ФАРОВОН ТУРМУШ

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ФАРОВОН ТУРМУШ

Истиқлол байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Биз мустақиллигимизнинг қадрига етиш учун босиб ўтган тарихан қисқа даврда нималарни бошдан кечирдик, муҳтарам Президентимиз айтганидек, "Биз кеча ким эдигу бугун ким бўлдик” деган саволни ҳар биримиз ўзимизга бериб кўришимиз керак.

Юртимиз истиқлолга эришганидан буён туманимиз ҳудудида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Катта хажмда бунёдкорлик ишлари  амалга оширилиб, янги боғчалар, мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей, янги бозорлар, дўконлар, тўйхоналар, истироҳат боғлари бунёд этилди. Буларнинг ҳеч бири мустақилликдан олдинги даврда бўлган эмас. Ҳозирги кунда туманимиз ёшлари чет элларда таҳсил олишмоқда. Тадбиркорларимиз эса чет давлатлар билан савдо алоқаларини ўрнатиб, туманимизда етиштирилган маҳсулотларни чет элларга олиб чиқишмоқда.

Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга ошири-лаётган кучли ижтимоий сиёсат натижалари нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликда ўз ифодасини топмоқда. 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан "Кексаларни эъзозлаш йили”  Давлат Дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ бизнинг фондимиз томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Фахрийларни, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизни ижтимоий муҳофазалаш, уларга моддий-маънавий кўмак бериш устувор вазифаларимиздан биридир. Туманимизда 16 нафар уруш қатнашчиси, 319 нафар фронт-орти фахрийлари, якка-ёлғиз фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди. 16 нафар уруш қатнашчисининг барчасига аналогли ва рақамли телевидения сигналларини қабул қиладиган телевизорлар берилди. Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқди  ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг уйларини ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларини ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар қилиниши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, фуқаролар йиғинларида 15 апрелдан 15 май оралиғида "Кексалар дуосини олайлик” шиори остида акция ўтказилди. Акция давомида худуддаги 2000 нафардан зиёд қария отахонлар ва онахонлар савобли ишга қамраб олинди. Худуддаги барча умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида кексалар билан 111 та учрашувлар, бадиий кечалар ва концерт дастурлари ташкил этилди. Бунга 1024 нафар кексаларимиз қатнашдилар, хомийлар томонидан 3 млн. сўмлик совғалар берилди.

Ҳозирги кунга келиб туманимиздаги 47 та овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида Мустақиллигимзнинг 24 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича қизғин иш олиб борилаяпти.  Барча маҳаллаларда байрамга тайёргарлик кўриш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича гуруҳлар тузилди. Мустақиллик байрами арафасида шаҳримизнинг кўркига кўрк қўшадиган бир қатор бинолар, хусусан "Камолот уйи”, 70 та намунали уйлар, "Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси ва маҳалла гузари, чекка қишлоқларимизда гўзаллик салонлари, савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш шохобчаларини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳозирги кунда  туманимиз ҳудудида 6 та сунъий қопламали чим ётқизилган мини футбол майдончалари мавжуд бўлиб, байрам арафасида яна 2 та шундай майдоннинг фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Туманимиздаги ҳар бир фуқаро истиқлол байрамини юрагида ўзгача фаҳр ва ифтиҳор билан кутмоқда, десам муболаға қилмаган бўламан. Истиқлолимизнинг 24 йиллик шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бориб, ҳаммага байрам кайфиятини улашмоқда. Мен барча юртдошларимизни истиқлолимизнинг 24 йиллиги билан муборакбод этаман.

Рустам РЎЗМЕТОВ, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026