14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:26
Жамият 👁 1,987

“СЕН” ҲАМ, “СИЗ” ҲАМ БИР ОҒИЗДАН ЧИҚАДИ

“СЕН” ҲАМ, “СИЗ” ҲАМ БИР ОҒИЗДАН ЧИҚАДИ

"Сен” ҳам, "сиз” ҳам бир оғиздан чиқади”, деган иборанинг замирида улкан маъно бор. Чинданда яхши гап ҳам, ёмон гап ҳам бир оғиздан чиқади. Лекин ҳаётда одамлар билан доимо хуш муомалада бўлишга, бир-бировга яхши тилаклар айтишга не етсин!

Афсуски ҳаётда баъзан бунинг тескарисига ҳам дуч келамиз. Менинг ушбу мақолани ёзишдан мақсадим ҳам ўзим яқинда дуч келган, менинггина эмас, кўпчиликнинг кўнглини хира қилган бир воқеани айтиб бериш.

Ўша куни Нукусдан Манғитга қатнайдиган "Газель” русумли машинага чиқдим. Ўриндиқлар орасида амударёликларнинг полиз маҳсулотларини Нукус бозорига сотиш учун солиб олиб келган идишлари, қилган харидлари жой олган сумка-ю қоплар турарди.

Кун жуда иссиқлиги учун йўловчилар тинмай елпинишар, машина йўлга тушақолса, дея бетоқат бўлишарди.

- Ҳайда ўғлим, мана ҳамма ўриндиқлар банд бўлди, - деди ўрта яшар киши ҳайдовчи йигитга. У келиб машинасидаги йўловчиларни санаб чиқди-да яна нари кетди. Шу орада яна икки аёл келди ва машина ўриндиқлари банд бўлгани учун ўртага қўйилган ёғоч курсиларга жойлашди. Ҳайдовчи йигит эса ҳамон пастда, машинасига йўловчи чақириш билан банд эди.

- Тавба, - деди буни кўрган кекса аёл, - эндигисини машинангнинг томига ўтирғизасанми? Тўлди-ку ахир, ҳайдай қол!

Аёлнинг гапидан ҳайдовчига гўё ток ургандай бўлди:

- Мамишка, бир ўринда ўтирибсизма, ўтираберинг-да, – деди ўшқириб. - Минг хил тўловим бор менинг. Зиёд одам олмасам, харажатларини кўтармайди. Билмаган ишингизга аралашмангда.

Ўз фарзанди тенги ҳайдовчининг зардаси аёлга оғир ботди.

- Ҳамма машиналар кўтараяпти харажатини.  Сен нафсингни тиёлмаяпсан, - деб тўнғиллади аёл деразадан ташқарига қараб.

Хуллас, яна икки-уч йўловчи мингач, машинамиз Манғитга йўл олди.

Менга негадир йўл адо бўлмаётгандай, вақт жуда имиллаб ўтаётгандай туюлди. Кекса аёлга, барча йўловчиларга беписанд қараган, одобсизлиги шундоққина кўриниб турган ҳай-довчини жуда ёмон кўриб кетдим. Ахир у онахонга ўзбекона урф-одатларимизга кўра хушмуомалалик билан:

- Ҳозир, онахон, ҳозир ҳайдайман, - деб қўяқолса ҳам бўлар эди-ку. Шу қўпол гаплари ўрнига бир оғиз ширин сўз билан тинчлантириб қўйса бўларди-ку, шундай эмасми?

Ёмон муомаласи сабаб ҳайдовчини фақат мен эмас, барча йўловчилар ҳам ёмон кўриб қолишди, назаримда. Ўзининг одобсизлиги одамларда қандай нохуш таассуротлар қолдирганини ўша ҳайдовчи киши ҳеч ўйлаб кўрдимикан? Гўзал хулқ-атвор кишига зийнат бағишлашини ҳис қилармикан? Яхши муомала наҳот шунчалар мушкул иш бўлса?

 

Севара КАМОЛОВА, Холимбег овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019