30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Иқтисодиёт 👁 3,211

СОЛИҚ ТИЗИМИ: ИМТИЁЗЛАР ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧАДИ

СОЛИҚ ТИЗИМИ: ИМТИЁЗЛАР ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧАДИ

2014 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, унда солиқ-бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Ушбу Қарорда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришлар иқтисодиётда солиқ юкини пасайтиришга, солиқларни ижтимоий йўналтиришга ва солиққа тортиш механизмини соддалаштиришга қаратилган-лиги билан аҳамиятлидир.

Қарор билан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2014 йилдаги солиқ ставкасига нисбатан 0,5 фоизли пунктга пасайтирилиб, 8 фоиз ўрнига 2015 йил учун 7,5 фоиз қилиб белгиланди. Худди шу солиқ ставкаси 2000 йилда 31 фоизни ташкил этган эди.

Қурилиш индустриясини янада ривожлантириш ва унга кенг йўл очиш мақсадида, қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йил 1 январдан бошлаб 1 фоизли пунктга, яъни 2014 йилдаги 6 фоиз ўрнига 5 фоизга камайтирилди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш 2014 йилда "0” даражали ставка назарда тутилмай, 3 поғонали солиқ ставкалари қўлланилган бўлса, 2015 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақининг бир бараваригача "0”даражали ставкани назарда тутиб, 4 поғонали солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилди.

Солиқ тўловчиларга имконият яратиш мақсадида солиқ ҳисоб-лаш 2015 йил 1 январидан амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдори, яъни 118400 сўмдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилмаслиги белгилаб қўйилди.

Маиший хизматлар бўлган сартарошлик, маникюр, педикюр, косметология ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар билан шуғулланувчи якка тартибдаги (шу жумладан, оилавий) тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқ ставкалари фаолиятининг амалга ошириладиган жойига қараб 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб 2014 йилга нисбатан энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида пасайтирилди.

Бундан ташқари, қатъий белгиланган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмаслиги белгиланди.

Микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан 2014 йилда амалда бўлган 25 фоиз ўрнига 2015 йил 1 январдан 15 фоиз миқдорида белгиланиши, уларга солиқ юкининг сезиларли пасайтирилишини таъминлайди.

Бундан ташқари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилиши белгиланди. Агар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтилган пайтдан бошлаб коллеж биртирувчиси ўн икки ой ичида фаолиятини тугатса, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланиши белгилаб қўйилди.

Шубҳасиз, 2015 йилнинг солиқ сиёсатида белгиланган имтиёзлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга янада кенг йўл очиб беради.

 

Расулбек ШЕРЛИЕВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бўлим катта инспектори.

Рустам СОБИРОВ, Департаментнинг туман бўлими суриштирувчиси.


Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида тайёрланди.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026