14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:26
Жамият 👁 5,244

ТАБИАТНИ АСРАШ – ОНАМИЗНИ АСРАШДИР

ТАБИАТНИ АСРАШ – ОНАМИЗНИ АСРАШДИР

Бош Қомусимизнинг 50-моддасида: "фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” , 55-моддасида эса: "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, - деб белгилаб қўйилган. Демак, биз фуқароларнинг вазифамиз атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда энг аввало экологик онгимизни, экологик маданиятимизни юксалтиришимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг табиатни муҳофаза қилишга оид қатор меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва ҳаётимизга татбиқ этишдан иборат.

Маълумки, собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлигига эришиш мақсадида минг-минглаб гектар табиий яйловлар, тўқайзорлар ўзлаштирилиб, пахта майдонларига айлантирилди. Оқибатда, мамлакатимиз флора ва фаунасида биологик хилма-хилликка жиддий путур етди. Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг жуда ноёб, кам учрайдиган турларининг кўпчилиги бутунлай йўқолиб кетди. Айрим турларининг эса йўқолиб кетиш хавфи туғилди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг биологик ресурслар Ватанимизнинг барқарор ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти учун ниҳоятда зарур эканлигини ўзида мужассам этган қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва ҳаётга изчил татбиқ этилди. Хусусан, мустақиллик йиллари Ўзбекистонда 22 та бевосита, 50 дан зиёд билвосита экологик йўналишдаги Қонунлар, 4000 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хўш, бу қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг асосий мақсади нималардан иборат?

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, атроф-муҳит – инсон ҳаётининг, саломатлиги ҳамда фаолиятининг асоси ҳисобланади. Демак, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш – инсонларнинг экологик онг ва экологик маданияти қай даражада эканлигига боғлиқ. "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, "Муҳофаза қилинадиган табиий ресурслар тўғрисида”ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Ўрмон тўғрисида”ги ҳамда "Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг барчасида фуқароларнинг атроф-табиий муҳитга муносабати, ер, сув, табиий ресурслардан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари бандма-банд белгилаб берилган. Шу билан бирга мазкур Қонун ҳужжатларининг асосий мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик илм-фанни ривожлантириш, мавзуга оид билимларни кенг тарғиб қилиш, табиий тизимларни ҳамда уларнинг биологик ранг-баранглигини, ўзини-ўзи тўғрилаш қобилиятини сақлаб қолиш, қайта тиклаш, табиий ресурслардан фойдаланишнинг экологик самарали усулларини ишлаб чиқиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, сув заҳираларининг ифлосланишининг олдини олишга кўмаклашишга, табиий муҳитни мўътадил равишда сақлаш механизмини янада такомиллаштиришга хизмат қилишдан иборат. Шу боис, давлатимиз томонидан табиатдан фойдаланиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантиришга, аҳолининг экологик таълими, маданияти ва тарбияси тизимини узлуксиз такомиллаштириб боришга жиддий аҳамият берилмоқда.

Бизнинг туманимиз табиати ҳам ўзига хос. Ҳудудимиздан оқиб ўтувчи Амударёнинг муҳофаза қисмидаги табиий тўқайзорларда ноёб қушлар, турли ҳайвонлар, айниқса, йўқолиб кетиш хавфи бўлган "Бухоро буғуси” (хонгули), қирғовул, қашқалдоқ, тўрғай, суйлун каби кам учрайдиган турлар мавжуд. Туманимиз флора ва фаунасига зарар этказиш бу – халқимизнинг барқарор иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига тўғаноқ бўлишдир.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, атрофимизни ўраб турган табиий олам – бизнинг бетакрор бойлигимиз, битмас-туганмас мусаффо ҳаво фабрикамиз. Демак, кўзимизга чиройли кўринган ҳудудда турли кўнгилочар сайл-у зиёфатлар ("маёвка” дейишади буни кўпчилик) уюштириш, табиат бағрини ифлослантириш, шахсий эҳтиёж ёки манфаатни кўзлаб, табиий ўсувчи дов-дарахтларни кесиб олиш, шахсий мулк сифатида фойдаланиш, биосфера резерватига киритилган ҳудудлардан ҳар хил жониворларни овлаш, сув йўлларини ифлослантириш, тупроқ экологиясини бузувчи ҳолатларни содир этиш – бу энг аввало мамлакатимизда амалда бўлган Қонун ҳужжатларига зид ҳатти-ҳаракат бўлса, қолаверса, мамлакатимиз флора ва фаунасига нисбатан хиёнатдир. Ваҳоланки, бундай хиёнат инсоният учун ҳам, табиий олам учун ҳам хатарли ҳолат ҳисобланади.

Шу ерда эътиборингизни қуйидаги рақамларга қаратмоқчиман: ер юзида ҳар куни деярли 37 минг гектар табиий ўрмонлар йўқолиб кетмоқда. 1930 йил охирида Қорақалпоғистон Республикасида тўқайзорларнинг умумий майдони 300 минг гектарни ташкил этган бўлса, 1990 йилга келиб тўқайзорлар 30 минг гектаргача камайиб кетган.

Мен бу мисолни нима учун келтирдим? Шунинг учунки, ҳар ким кўнглига келган ишни қилиб кетавермасдан, ховлиси олдидаги бир туп дарахт ёнига яна битта ниҳол экса, "эгаси йўқ-ку”, деб тўронғил ёки қорамон, оқтол, жийда ва жигилдак каби дарахтларни чопиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатишга интилмаса, ноёб, қўриқланаётган жониворларга ўқ узмаса, атроф-муҳит янада ободонлашиб, яшил олам бойиб бораверади. Бунинг учун ҳар биримиз экологик онгли, яъни атроф-муҳит муҳофазасига оид чуқур билимли, табиат ҳодисалари билан боғлиқ урф-одатлар бўйича ўз тасаввуримизга эга экологик маданиятли хулқ-атвор эгаси бўлмоғимиз жоиз. Ана шундагина инсониятнинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини барқарорлаштириб турувчи атрофимиздаги гўзал олам – биологик хилма-хиллик янада бойиб, гўзаллашиб бораверади. Зеро, биз ўзимиз – табиатнинг олий маҳсулимиз, табиат эса – онамиздир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, журналист.

(Фото - http://zakovat.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019