ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Яқинда туман мудофаа ишлари бўлимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилаётган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Б.Бегабоев ва "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллабергановлар сўзга чиқишиб, чақирилувчи ёшларга ҳарбий хизмат даврида намунали хизмат қилиш, ҳарбий хизматдан сўнг белгиланган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда олий ўқув юртларига ўқишга кириш юзасидан самимий тилакларини билдирдилар.
Учрашув йиғилиши охирида санъаткорлар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди, чақирилувчиларга туман мудофаа ишлари бўлими томонидан совға-саломлар топширилди.
(Махсус мухбиримиздан).
(Фото - http://old.mv-vatanparvar.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶