ЁНАЁТГАН ХАЗОН – ТАШВИШЛАРГА КОН
Юртимизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари самарали олиб борилмоқда. Аллоҳ инъом этган табиат гўзаллигини авайлаш, чиқинди ва хазонларни ёқмаслик, хонадонларни ўт балосидан асраш масаласи юртимизда Наврўз - умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасидаги режамиздан кенг ўрин олган.
Бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилди. Белгиланган тартиб-қоидага риоя қилмаганларга эса қонун доирасида чоралар кўрилаяпти.
Бироқ, соҳа ходимлари қанча ҳаракат қилгани билан аҳоли масъулиятни ҳис этмаса, ёнғин хавфсизлигига қарши кураш ишларида муаммо юзага келаверади. Чунки, чиқинди ва хазонни ёқиш нафақат туман марказида, балки қишлоқларда ҳам учраб турибди. Бу - наботот оламига, аҳоли саломатлигига зиён қилиши табиий. Шу боис, бу муаммога барҳам бериш учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилаяпти. Бундан ташқари, айнан шу юмуш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳам тузилган. Шуни алоҳида айтиш жоизки, экин қолдиғи, чиқинди ва хазон кўмиб қўйилгач, уч ой атрофида тайёр ўғитга айланади. Ер ҳолатини яхшилаш ва ҳосилдорликни оширишда унинг аҳамияти беқиёслиги боис, хазонни тўплаб қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида фойдаланиш мумкин.
Баҳор келиши билан шаҳримизнинг айрим ҳудудларида хазон, шох-шаббалар ва ахлат уюмларининг ёқиб юборилиши туфайли катта муаммолар келиб чиқмоқда. Бу эса атрофимизда заҳарли ис газининг тарқалишига сабаб бўлади ва болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Аҳолини ўт балосидан асраш нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, балки ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Кўп қаватли турар жойларда, хонадонларда доимо озодалик ҳукм сурса, кўзимиз қувнайди ва ёнғин туфайли юзага келадиган талофатларга чек қўйилади.
Ҳ.МАТЁҚУБОВ, туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.
(Фото - http://uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶