КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан "Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартибитўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Мазкур Низомда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтган ёки юридик шахс устав фондида 50 фоиз ёки ундан ортиқ улушга эга бўлган Ўзбекистон Республикасидаги касб-ҳунар коллежларида ўқишни якунлаган кунидан бошлаб, 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган битирувчиларнинг кредитлаш субъектлари ҳисобланиши белгиланган.
Бундан ташқари, Низомда микрокредитларнинг миқдори, қанча муддатга берилиши, кредит ажратилаётган лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаш, маблағларни шакллантириш имкониятлари, микрокредитлар беришдаги имтиёзлар, шартноманинг амал қилиш даври, микрокредитдан фойдаланганлик учун белгиланган фоиз ставкалари белгилаб қўйилган.
Яна шуни алоҳида қайд этиш керакки, имтиёзли давр ўрнатилган ҳолда берилган микрокредит бўйича асосий қарзни тўлашни бошлаш вақти ҳам аниқ кўрсатиб берилган. Юқоридаги Низом талабларига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган коллеж битирувчиларининг барча ҳақ-ҳуқуқлари қонуний жиҳатдан кафолатланган ва ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини дадиллик билан бошлашлари учун имкониятлар кенг ва етарли.
А.БАХТИЁРОВ, Қорақалпоғистон Республикаси
прокуратураси бўлим катта прокурори.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶