Семинар бўлиб ўтди
Шу йилнинг 6 апрель куни туман ҳокимлигида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича семинар ўтказилди. Семинарда комиссия аъзолари, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари иштирок қилдилар.
Семинар кун тартибида "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари олдида турган вазифалар тўғрисида”ги, "Тумандаги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига шаҳарча, маҳаллалар ва овуллар фуқаролар вакилларининг йиғилишларига вакиллик нормаси тўғрисида”ги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари мажлисларини ҳамда аҳоли пунктлари ва кўчаларидаги аҳолининг фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишлари баённомаларини расмийлаштириш тўғрисида”ги масалалар муҳокама этилди.
Семинар кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Р.Рўзметов, иккинчи масала юзасидан комиссия аъзоси Б.Болтабоев, учинчи масала юзасидан комиссия аъзоси А.Алмуратовлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга кенг турда тушунчалар бердилар.
Семинар якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶