01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 10:42
Жамият 👁 3,109

ЭЛ ОҚСОҚОЛИ

ЭЛ ОҚСОҚОЛИ

"Оқ олтин”лик Тўрабой полвоннинг тўнғич ўғли туғилганда унинг келажакда  ким бўлишини ҳеч ким башорат қилмаган эди. Деҳқон оиласида туғилган Тўрабой полвон ва Ҳайитгул опаларнинг  ана шу мўминқобил фарзанди ўсиб-улғайиб, бугунги кунда "эл оқсоқоли” деган ҳурматли номга мушарраф бўлди.

Мақоламиз қаҳрамони Римбой Ўрозбоев 1956 йилнинг 20 март куни "Оқ олтин” овулида туғилди. 1963 йилда мактабнинг биринчи синфига ўқишга бориб, 1973 йилда 41-сонли мактабнинг 10-синфини муваффақиятли тамомлади. 1973 йилда Тошкент давлат чет тиллар институти (ҳозирги Жаҳон тиллари университети)га ўқишга кирди. Институтда бўлажак турмуш ўртоғи Янгилжон Қозоқова билан бирга ўқиб, 1978 йилда тугатиб, турмуш қуришди, янги турмуш ва педагоглик ҳаётини бирга бошлашди.

1978 йилдан бошлаб 41-сонли мактабда, 1990 йилдан эса 50-сонли мактабда ўқувчиларга француз тилидан сабоқ берди. Тил билган эл билади, деганларидек, унинг сабоқларини ўқиб-ўрганиб, қанот чиқарган шогирдлари бугунги кунда эл таниган устозлар бўлиб етишдилар.

Иқтидорли ўқитувчининг қобилиятини кўра билган туман халқ таълими соҳаси раҳбарияти уни 50-сонли мактабнинг директори лавозимига тайинлади. У директор бўлиб ишлаган ўн йил давомида мактабда илм олиш даражаси, ўқувчиларнинг туман, республика танловларида қатнашиш кўрсаткичи анча ошди. Бунга  биргина мисол – 2010 йилда мактаб ўқувчиларининг Ўзбекистон миқёсида ўтказилган "Қадриятлар масканисан, маҳаллам!” танловида фахрли биринчи ўринни эгаллаганини мисол қилиб келтириш мумкин.

2013 йилда Римбой Ўрозбоевнинг номзоди "Оқ олтин” овул фуқаролар йиғини оқсоқоллигига кўрсатилди ва якдиллик билан сайланди. У оқсоқоллик фаолияти давомида ҳам ўзининг ишчан, фидойилиги билан кўзга ташланди. Эл оқсоқоли бўлиш осон эмас, албатта. Турмушнинг барча жабҳаларида фаол бўлишни талаб этади бу вазифа. Фаол инсон эса бу вазифани босиқ ўй, теран фикр, оқиллик билан адо этиб келмоқда.

Римбой Ўрозбоев турмуш ўртоғи Янгилжон Қозоқова билан бирга 5 нафар фарзандни ўқимишли, оқил, эл корига ярайдиган фидойилар қилиб вояга етказишди, Дилфуза жаҳон тиллари университетини тугатиб, ҳозирги кунда 55-сонли мактабда директор ўринбосари лавозимида  ишламоқда. Жаҳонгир Нукус давлат педагогика институтининг  география факультетини битирди, Ўткирбек тиш шифокори ва техник мутахассислигига эга, Нодира она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб 55-сонли мактабда ишламоқда. Нафиса 50-сонли мактабда ўқитувчи, келини Нодира шу мактабда котиба, яна бир  келини Нигора ҳам шу мактабда ўқитувчи.

Зиёлилар оиласидаги неваралар – Бобурбек, Динора, Сарварбек, Диёрбеклар мактабда аъло баҳоларга ўқишмоқда. Мухлиса, Мафтуна, Суҳроббек, Сардорбек, Умарбек, Нигиналар – оила тарбиясида.

Яқинда ҳамюртлари Римбой Ўрозбоевнинг муборак 60 ёшини катта шодиёналар билан нишонлашди. Эл оқсоқоли ҳамон тиниб-тинчимай эл хизматида. Унинг хонадонида бўлганимизда чиройли қилиб экилган томорқа ерларига, у яратган гўзал мевали боққа кўзимиз тушди. Бу ишларда ҳақиқий деҳқонлар элати – Қиличбойдан келин бўлиб тушган Янгилжоннинг ҳам муносиб ҳиссаси бор, албатта.

Мабодо, "Оқ олтин”га йўлингиз тушиб, бу хонадонга келсангиз, икки зиёли бир бўлиб яратган ҳақиқий маънодаги боққа кўзингиз тушади. Бир келинг, кўриб гувоҳи бўласиз. Зеро, яхшидан боғ қолади, деб бежиз айтишмаган.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026