Жамият
👁 2,358
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласида истиқомат қилувчи Йўлдош Тожимуродов Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан биридир.
Яқинда Президентимизнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Йўлдош бобога ҳам 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, шунингдек, касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан 400 минг сўм пул, ҳомийлар томонидан 1 бош қўй, 1 қоп гуруч, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа совғалар топширилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶