ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАР САВИЯСИНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА
Мамлакатимизнинг ҳар бир ўқув муассасасида ўқувчи-ёшларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш борасида турли хил мавзуларда семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва кечалар ўтказилиб, келинмоқда. Бизнинг Амударё академик лицейимизда ҳам бундай тадбирлар ўтказилиб туради. Масалан, январь, февраль, март, апрель ойларида "Тоза қўллар – соғлик гарови”, "Ўқувчи-қизлар ўртасида мобиль телефондан фойдаланиш маданияти”, "Зарарли одатлар”, "Спорт – саломатлик гарови”, "Ўғил ва қиз болалар ўртасида муомала маданияти”, "Маънавиятимизни асраб қолайлик” каби мавзуларда кечалар, семинарлар ўтказилди. Унда ёшлар фаоллик билан қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва бу борада ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Шу каби тадбирлардан яна бири яқинда "Ўсмирлик давридаги ўзгаришлар ва қандай ҳолатларда шифокорларга мурожаат қилиш керак?” деган мавзуда ўтказилди. Унда туман Тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори Барно опа Янгибоева, ҳудуд терапевт шифокори Тозагул опа Сапаровалар қатнашиб, бу борада ёшларга тушунчалар ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Мавзу доирасида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Бунда Фарида Эшчонова, Олияхон Аҳмедова, Ҳилола Сапарбоева, Дилбарой Юсупова, Севара Иброҳимовалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида ўқитувчиларнинг мавзу борасидаги фикрлари тингланди.
Шерзод МАДРИМОВ, Амударё академик лицейи ўқитувчиси.
Динора КАРИМБОЕВА, шу лицей ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶