ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР
Яқинда туман Маданият уйида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан "Оила, маҳалла ва таълим муассасасида психологик хавфсизликни таъминлашнинг асосий омиллари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Илмий-амалий семинарни ўтказишда таълим муассасаси психологининг касбий малакаси ва иш фаолияти самарадорлигини ошириш, эрта никоҳ, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўсмирлар билан ишлашда диагностика методлари тақдим этиш ва психокоррекция методларини ўргатиш каби мақсадлар кўзда тутилган эди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими муовини, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг Қорақалпоғистон Республикаси вакили раҳбари Э.Нуртоев, "FERGANA GRAND MEDICAL SERVICE” нейропсихологик маркази раҳбари, психология фанлари номзоди, халқ таълими аълочиси Ш.Мустафаеваларнинг маърузалари тингланди.
Шунингдек, руҳий зўриқишнинг олдини олишга кўмаклашувчи машғулотлар намойиш этилиб, тавсиялар берилди. Иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.
(Ўз мухбиримиздан).

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶