СЎЗДАН СЎЗНИНГ ФАРҚИ БОР
Сўз – сеҳрли. Битта сўз таъсирида инсон тубанликка шўнғиши ёки юксаклик сари интилиши мумкин. Инсон ўйламай сўзлаб, кимнингдир кўнглига тегиши ёки ўзига ортиқча ғалва орттириши мумкин. Мабодо, ўша инсоннинг маънавий олами бой бўлса, сўзларининг маъноли, мақсадли, жозибали бўлишини таъминлайди. Бу ҳақда гап кетганда бобомнинг айтган бир ривояти эсимга тушади. Бобом шундай ривоятларни жуда кўп бор айтиб, бизни хулоса чиқаришга ундарди.
Эмишки, бир шоҳ кунлардан бир кун туш кўрибди. Тушида барча тишлари тўкилиб қолибди. Шунда шоҳ ҳузурига донишмандлардан бирини чақириб, бунинг маъносини сўрабди. Донишманд бирданига йиғлаб юборибди ва:
- Эй шоҳим, сизнинг яқинларингизнинг ҳаммаси вафот этади, - дебди. Шоҳ ғазабланиб донишмандни жазолашни буюради. Кейин бошқа донишмандни чақириб, ундан ҳам сўрайди. У эса бирданига қувониб:
- Эй шоҳим, сиз яқинларингиздан кўра кўпроқ умр кўраркансиз, – деб жавоб беради. Шундай қилиб шоҳ донишмандни дур-у гавҳарларга кўмиб ташлабди.
Шундай экан, ҳар доим сўзламоқчи бўлган сўзимизни ўйлаб сўзлашимиз ва уларни бошқаларга юмшоқлик билан етказиб беришимиз мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Доно халқимиз: "яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар”, - деб бежизга айтмаган.
Динора КАРИМБОЕВА,
Амударё академик лицейи ўқувчиси.
(Фото: http://fikr.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶