01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 17:04
Жамият 👁 3,806

ОИЛА ВА НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИ

ОИЛА ВА НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИ

"Оила” – эр-хотинлик иттифоқига, қариндошлик алоқаларига, умумий хўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-она ва болалар, ака-ука, опа-сингиллар, бобо-бувилар ва бошқа қариндошлар ўртасидаги муносабатларга асосланган кичик ижтимоий гуруҳ, жамиятнинг асоси, давлат қудратининг манбаи” дея таъриф берилган оилага "Маънавият – асосий тушунчалар изоҳли луғати”да.

Айни вақтда оила жамият ҳаётига ҳам таъсир этиб, фарзандни дунёга келтириш, уй-рўзғорда меҳнат қилиш, хўжалик юритиш, ёш авлодни тарбиялаб камолга етказиш каби қатор вазифаларни ҳам бажаради.

Оила мустаҳкам, тинч, фаровон ва соғлом бўлсагина жамият барқарор ривожланади.

Оиладаги соғлом муҳит, ота-она тарбияси орқали нафақат жамиятнинг бугунги куни, балки унинг истиқболи ҳам белгиланади.

Шу боисдан ҳам мамлакатимизда оила муқаддас саналади, соғлом оилалар барпо этилишига эътибор қаратилади.

Юртбошимиз ташаббуси билан жорий йилимизнинг "Соғлом она ва бола йили” дея номланишига мувофиқ қабул қилинган давлат Дастурида ҳам оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир ғоят муҳим чора-тадбирлар мажмуи қамраб олинган. Асосий қонунимиз – Конституциямиздаги, Ўзбекистон Республикасининг "Оила” Кодексидаги оила тўғрисидаги ғамхўрликлар яна ҳам ривожлантирилган.

Маълумки амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ никоҳ тузиш ихтиёрий ҳисобланади. Никоҳ тузилган кундан бошлаб, эр-хотин ўртасида оилавий мажбуриятлар пайдо бўлади. Бироқ буларни тушуниб-тушунмай, ота-она ё қариндошлар йўриғига кўра турмуш қураётган, тўйимиз ўтса бўлди-да, никоҳдан сўнг ҳам ўтаверамиз, деб ўйлайдиган ёшларимиз ҳам йўқ эмас. Қонуний никоҳдан ўтмасдан фарзандли бўлаётган, маълум муддат яшаб, ажрашиб кетаётган оилалар ҳам, афсуски, учраб турибди.

Биз ёшларга оила қуришни қонуний амалга ошириш лозимлиги хусусида кўп тушунтирамиз. Бироқ доим кутилган натижага эришолмаяпмиз.

Оилани қонуний асосда қуриш, яъни тўй кунида никоҳдан ўтиш  келин-куёвга, уларнинг ота-оналарига ҳам маълум маънода мажбурият юклайди, жиддийроқ қарашга ундайди. Қонуний никоҳ янги барпо этилаётган оиланинг тинч-осуда турмуш кечиришига сезиларли таъсир кўрсатади. Қолаверса, турмуш қураётган ёшлар ўз вақтида ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишса, никоҳдан олдинги  тиббий кўрикдан  ўтиб, бир-бирининг соғломлиги ҳақида ҳам маълумотга эга бўладилар. Бу келгуси-да оилада соғлом фарзандлар  дунёга келишига замин яратади.

Шундай экан, оила ва никоҳ масалаларига енгил-елпи қарамаслик, оилани қонуний асосда бунёд этиш лозим.


Феруза САПАРОВА,

туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026