ЮКСАКНИ КЎЗЛАБ
Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ баркамол авлодни тарбиялаш давлатимизнинг энг устувор вазифаси этиб белгиланди. Муҳтарам Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг (Аллоҳ раҳмат қилсин) оқилона сиёсати ва таълим-тарбия соҳасига қаратган юксак эътибори ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳақиқатан ҳам юртимизда таълим тизимида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Буни биргина туманимизда жойлашган таянч мактаб – 40-сонли умумтаълим мактаби мисолида ҳам кўриш мумкин. Ташқи кўринишидан жуда ҳашаматли ва кўркам мактабда бир минг бир юз нафардан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Ёшларнинг юқори савияда билим олишлари учун барча қулайликлар мавжуд. Мактабда ҳар бир ўқитувчи ўз фанининг фидойиси. Улар ўз дарсларини ҳозирги замон талабига мос замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтадилар. Улар фойдаланаётган таълимий-дидактик ўйинлар ва педагогик услублар ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш жараёнини енгиллаштиришга, уларни дарсга тўлиқ жалб этишга ёрдам беради.
Буларнинг самарасини мактабнинг иқтидорли ўқувчилари мисолида кўриш мумкин. Китобга чин дилдан ихлос қўйган, келажакда устозлари сингари етук устоз бўлиш орзусида изланаётган Мунира Зарифбоева, Зебо Эркабоева, Маҳбуба Ўтамуродова, Барно Муродбоевалардан мактаб маъмуриятининг бу йил умидлари катта. Бу ўқувчилар ўтган ўқув йилида она тили ва адабиёт, кимё, биология фанларидан ўтказилган "Билимлар беллашуви”нинг Республика босқичида фахрли 3-ўринни эгалладилар.
- Мактабимизда "Беллашувчилар мактаби” тўгараги ташкил этилган. Унда ўз фанининг билимдонлари бўлган Г.Юнусова, Г.Ҳабибуллаева, М.Раҳимова, И.Қиличева, Д.Хўжамуродова каби тажрибали ўқитувчиларимиз бизларга назарий ва амалий жиҳатдан фан сирларини ўргатишмоқда, – дейди 9-"г” синф ўқувчиси Мунира Зарифбоева. – Биз бундан-да юксак марраларни эгаллашимиз учун ўқиш, ўрганишда давом этаверамиз.
Раъно НУРМЕТОВА,
40-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶