25 октябрь – ички ишлар идоралари ходимлари куни
ОМОНАТНИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИДЕК АСРАШ –
МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ
Туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги қўриқлаш бўлими ходимлари зиммасига халқ хўжалик объектлари, шунингдек, фуқаролар хонадонларини кафолатли қўриқлашдек масъулиятли вазифа юклатилган.
Бу ишончни оқлаш борасида ходимларимиз фаол иш олиб боришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бўлимимизда сидқидилдан хизмат қиладиган ва ўз вазифасига масъулият билан ёдошадиган ходимлар кўпчиликни ташкил этади. Улар аҳоли ўртасида хавфсизликни таъминлаш, қўриқлаш учун олинган объектлар ҳамда фуқаролар хонадонларини ишончли муҳофаза қилиш йўлида бор маҳоратларини ишга солишмоқда.
Улар томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсак, шу кунга қадар 61 та объект қўриқлаш учун олинган бўлиб, шундан 52 таси техник қўриқлаш пульти назоратида қўриқланмоқда. Кейинги пайтда хонадонларини қўриқлаш хизматига топшираётган фуқаролар сони янада ошмоқда. Бу аҳолининг қўриқлаш бўлинмаси ходимларига бўлган ишончининг ортиб бораётганини тасдиқлайди.
Қўриқлаш учун олинган масканларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш ҳамда юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат нарядларининг тезкорлигини ошириш мақсадида давлатимиз томонидан берилган замонавий радиоалоқа воситаларидан фойдаланмоқдамиз.
Қўриқлаш бўлими шахсий таркибининг касбий ва жанговар тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, белгиланган режа асосида ўқув-амалий машғулотлар ўтказилиб борилмоқда.
Шунинг билан бирга, шахсий таркибнинг хизмат интизомига, қонунийликка оғишмай риоя этиши назорат қилиниб, уларнинг фаолияти меъёрий буйруқлар талаблари асосида ташкиллаштирилиб борилмоқда. Айниқса, ҳар ҳафта ўтказилаётган маънавият ва сиёсий ўқиш дарслари туфайли ходимларнинг билим савияси ва сиёсий онги юксалиб бораётгани хизматда ижобий натижаларга эришилишига сабаб бўлмоқда. Шуларнинг натижасида банк филиаллари, коллеж, мактаб, лицейлар ҳамда болалар боғчалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда фуқаролар хонадонларини қўриқлаш учун олиш бўйича мурожаатлар кўпаймоқда.
Бир сўз билан айтганда, шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни тезкор фош этиш, фуқаролар хавфсизлиги, мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш йўлида қўриқлаш бўлимининг фидойи, жонкуяр ходимлари бор куч ва маҳоратларини ишга соладилар. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимни 25 октябрь - ички ишлар идоралари ходимлари куни билан табриклайман.
Ж.КАЗАКОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими отряд командири ўринбосари, лейтенант.
(Фото - http://xushnudbek.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶