01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 23:00
Жамият 👁 3,408

ОИЛА ҚУРИШ БОШҚА, ОИЛА БЕКАСИ БЎЛИШ БОШҚА

ОИЛА ҚУРИШ БОШҚА, ОИЛА БЕКАСИ БЎЛИШ БОШҚА

Яқинда бозорда коллежда бирга ўқиган энг яқин дугонам Шаҳнозани кўриб қолдим. Шўх-шаддод Шаҳнозадан асар ҳам йўқ, сўлиб қолган, ғамгин, ҳали турмушга чиққанига бир-икки ой бўлмай, қайнонаси ҳайдаб юборибди. "Нимага?”, - деб сўрасам, дугонам:

- Қайнонам, қўлингдан ҳеч иш келмайди, турмушга чиқишдан олдин бирон-бир ҳунарни пухта эгаллаб, рўзғор тутишни, нон ёпишни ўргансанг бўлмайдими, бор, онангникига бориб, иш ўрганиб кел,  деди, – дейди йиғлаб.

- Ахир ўзинг коллежда тикувчилик йўналиши бўйича таҳсил олган бўлсанг, замонавий тикув машиналарида кийим тикишни, бичишни яхши ўргатишган эди-ку, устозларимиз. Биз билан бирга ўқиган қизлар, ҳозир  кўрсанг, ҳавасинг келади, - дедим унга.

- Қайнонам ҳам нуқул шундай гапларни гапиради, - деди дугонам ерга қараганча. – Аслида мен қўшнимизнинг чевар қизи Дилафрўзни келин қилмоқчи эдим. Ўғлим сендан бошқаси керак эмас, дегани учун кўнглига қараб, сени келин қилганман. Дилафрўзнинг ота-онаси қизимиз ҳали ёш, турмушга бермаймиз, ишлаб, ҳаётни ўргансин, деб туриб олишгач, сени олиб бердим, - дея юзимга ургандай қилиб гапиради. Номи чиққан чевар бўлса ҳам Дилафрўз олий ўқув юртида ўқимоқчи экан. Мен эса турмушга чиқсам, ҳамма нарсани ўрганиб оламан, деб жуда хато ўйлабман.

Менинг эса дугонамга ачинишдан бошқа ҳеч нарса қўлимдан келмади. Коллежда устозлар таълимига эътиборсиз ўқиган, тикувчилик сирларини пухта ўрганишни ўйламаган дугонам коллежни битириб-битирмай турмушга чиққани учун афсусда.

- Энди онамникида яшаб, ҳунар, рўзғор тутишни ўрганаяпман, - дейди у пушаймони ичига сиғмай.

Ана шунақа, азиз тенгдошлар. Коллежда номигагина ўқиб, турмушга ошиққан билан биз тажрибали ёки катта бўлиб қолмаймиз. Ҳаёт эса ўта зийраклик, эпчиллик ва билимдонликни, қизлардан эса чеварликни талаб этади. Оила қуриш бошқа, оиланинг уддабурон бекаси бўлиш бошқа. Биз қизлар ана шундай уддабурон бека бўлиш учун интилишимиз керак.

Чинорой ЎРИНБОЕВА.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026