01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 23:09
Жамият 👁 1,349

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – БАХТЛИ ЯШАШ ОМИЛИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – БАХТЛИ ЯШАШ ОМИЛИ

Бизнинг "Хоразм” қишлоқ врачлик пунктимиз ҳудудимиздаги 5127 нафар аҳолига хизмат қилади. Шунинг 114 нафари 1 ёшгача бўлган болалар, 1436 нафари 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалардир.

Келтирилган рақамларнинг ўзиёқ зиммамиздаги вазифанинг нечоғлик муҳим ва масъулиятли эканлигини англатади. Чунки аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилиб, турли касалликлардан ҳимояланиб, тинч-осойишта турмуш кечириши жуда муҳим. Ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат, озодалик, тиббий маданият ҳукм сурган оила фарзандлари соғлом, тетик, интилувчан, одобли бўлиб вояга етадилар.

Қишлоқ врачлик пунктимиз ходимлари аҳоли орасида бу борада тинимсиз тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришаяпти. Аҳолининг ҳар  йили мунтазам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётганлиги саломатлик даражаси ошишига замин яратмоқда. Чунки кўрик даврида фуқароларда аниқланган касалликларни даволаш учун барча имкониятларимиз  бор. Қолаверса, чуқурлаштирилган тиббий кўрик фуқароларда айрим касалликларнинг яширин даврини ҳам аниқлаш ва барвақт даволанишни бошлаш имконини беради.

Муассасамизда замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган лаборатория ишлаб турибди ва қон, сийдик, қон зардоби таҳлилларини тезкор аниқлашга хизмат қилади. Соғлигида муаммолар туғилган фуқароларимизга тиббий хизмат кўрсатувчи 6 ўринли кундузги стационаримиз мавжуд. Саломатлик-3 лойиҳаси бўйича жиҳозланган автоклав, физиотерапия хоналари беморларни даволаш самарали бўлишини таъминлаяпти. Физиотерапия хонасидаги дарсонваль, тобс, электрофарез, солюкс каби замонавий даволаш асбоб-ускуналарнинг  олис қишлоқ тиббиёт муассасасида мавжудлиги давлатимизнинг аҳоли соғлигига улкан эътибор қаратаётганини кўрсатиб турибди.

Аҳолимиз шифокор Хосият Худойберганова, катта ҳамшира Ширин Ҳайтимбетова, ҳамширалар Гулшод Бобожонова, Пардагул Сапаева, Ўрингул Сайлихоноваларнинг хизматидан жуда мамнун. Муассасамиз тиббиёт ходимлари ҳудудимиздаги 7 нафар якка-ёлғиз яшовчиларнинг, 8 нафар меҳнат фахрийларининг ва улуғ ёшдаги отахон, онахонларимизнинг ҳолидан тез-тез хабар олишиб, соғлигини назорат қилиб туришади, соғлигини асрашга оид маслаҳатлар беришади. Тиббий ходимларга ҳудудимиз бўлиб берилган бўлиб, ҳар бири ўзига бириктирилган хонадонларда тез-тез бўлиб, ҳовли-жойи озодалигини назорат қилишади, соғлом турмуш тарзининг афзаллигини тушунтиришади.

Биз учун энг муҳими – халқимизнинг соғлом ва бахтиёр яшашидир.

Гавҳар ҚЎЧҚАРОВА,

"Хоразм” ҚВП мудираси.

(Фото - https://kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026