01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 23:10
Жамият 👁 1,817

ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Барчамизга маълумки, 2016 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Амнистия тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Инсонпарварлик, бағрикенглик ва кечиримлилик тамойиллари асосида қабул қилинган ушбу қарорда асосий эътибор амнистия тўғрисидаги қарорга асосан асосий жазодан озод этилувчи шахслар, тайинланган жазо чоралари қисқартирилувчи шахслар, ушбу қарор таъсирига тушмайдиган шахслар, амнистия тўғрисидаги қарорни қўллаш тартиби ва муддатлари тўғрисида, амнистия тўғрисидаги қарорга асосан жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий кўникмаларини ташкиллаштириш, уларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа турдаги ижтимоий ҳимояни таъминлаш билан боғлиқ чораларнинг кўрилишига қаратилган.

Жумладан, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган маҳкумлар, яъни аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари ҳамда Амнистия тўғрисидаги Қарор кучга киргунга қадар қонунда белгиланган тартибда I ёки II гуруҳ ногиронлари, шунингдек сил касаллигининг фаол шаклига чалинган (диспансер ҳисобидаги 1- ва 2-гуруҳ) деб эътироф этилган шахслар жазодан озод этилади.

Лекин, ушбу банднинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни тўлиқ қопламаган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми «д» бандида назарда тутилган, шунингдек ўта оғир жиноятни содир этган шахсларга, таъқиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек, қарорнинг 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7- ва 8-бандларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан маҳкумларнинг жазодан озод этилиши ёки ушбу бандларнинг амал қилиши ўта оғир жиноятни содир этган шахсларга, таъқиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.

Қарорнинг 9-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қўмита ва комиссиялари ушбу Қарорнинг қўлланилиши тартиб-таомилларининг очиқ-ошкора амалга оширилишини таъминлаш устидан бевосита сенаторлар, депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш белгиланган.

Қарорнинг расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши ва уч ой мобайнида ижро этилиши лозимлиги белгилаб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Амнистия тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш биз учун ҳар доим устувор вазифа бўлиб қолмоғи лозим.

Ф.АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

(Фото - http://navoiy.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026