ЯҚИН КЎМАКДОШ БЎЛАЯПМИЗ
Маҳалламизда 3024 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2064 нафари шу йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беради. Улардан 84 нафари биринчи марта овоз берадиган ёшлар ҳисобланади. Маҳалламиз аҳолиси Манғит иқтисодиёт коллежи биносида жойлашган 85-сонли сайлов участкасида овоз берадилар. Бу ерда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбирни юксак савияда ўтказиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқини тўла рўёбга чиқаришлари учун алоҳида тайёргарлик кўрилди. Она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари ташкил этилди. Айни чоғда участкада сайловчилар рўйхати шакллантирилиб, деворга осиб қўйилди.
Мамлакатимиз ҳаётидаги ушбу ижтимоий-сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Мақсадимиз сайловни умумэътироф этилган халқаро андозалар даражасида ўтказишдан иборат. Сайловга тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар хуқуқий маданиятини, сайлов маданиятини юксалтиришга қаратилган ташвиқот ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Аҳолининг сайлов жараёнидан хабардорлик даражасини янада ошириш мақсадида маҳалламизда "Мен шахсан ўзим овоз бераман!”, "Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эгамиз!”, "Менинг овозим Ватаним келажагига дахлдор!”, "Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” деган мавзуларда тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари бу йилги сайловларда хотин-қизларнинг сайлов жараёнидан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки” мавзусида маҳалламизда уй бекалари, нуронийлар ва ёшларни кенг жалб қилган ҳолда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. Маҳалламиз фаоллари сайлов жараёни билан боғлиқ ишларда участка сайлов комиссияси аъзоларига яқиндан кўмаклашмоқда.
Рустам
НУРИМБЕТОВ, "Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
(Фото - http://kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶