ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ОЛДИДАН
Савол: – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари неча ёшдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар?
Жавоб: – Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Савол: – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тартиби қандай?
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.
Сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига биттадан номзод кўрсатиши мумкин.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади.
Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади.
Саволларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Т.Калиллаев жавоб берди.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶