САЙЛОВ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ
2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти сайлови фотомухбиримиз нигоҳида:
"Дўстлик” маҳалласидаги 82-сайлов участкаси жой-лашган ҳудудда яшовчи Янгилжон Ҳамроева сингари табаррук онахонлар ва отахонлар эрта тонгданоқ овоз беришга келдилар.

Гавҳар Жуманиёзова сингари туманимизнинг 4007 нафар ёшлари сайловда биринчи марта овоз бердилар.

86-сайлов участкасида ташкил қилинган тиббиёт хонаси ходимлари зарур ҳолларда тиббий ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак кўрсатишди.
Имконияти чекланган, сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг сайловда иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида Пўлат Янгибоев ҳам сайловда қатнашиб, ўзи танлаган муносиб номзодга овоз берди.
Аёллар – жамиятнинг фаол аъзолари. Улар ҳам Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун овоз беришди.

Сайловда илк бора кўзи ожиз сайловчилар Брайль ёзувидаги бюллетенлардан фойдаланган ҳолда, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.
83-участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма сайлов қутиси билан туман марказий шифохонасида даволанаётган, сайлов участкасига чиқиш имкониятига эга бўлмаган беморларнинг хоналарига келиб, уларнинг сайловда овоз беришлари учун имконият яратишди.
79-сайлов участкасида ташкил қилинган она ва бола хонаси сайлов куни
овоз беришга келган ота-оналарнинг фарзандлари билан гавжум бўлди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶