Ногиронлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида
Юртимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва ҳимоялашга қаратилган. Бу жараёнда аҳолининг заиф, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига аниқ ва манзилли кўмак бериш, меҳр-мурувват кўрсатиш давлатимизнинг доимий эътиборида.
Бугунги кунда туманимизда 4000 нафардан ортиқ жисмоний имконияти чекланган кишилар мавжуд. Улардан 240 нафардан ортиғи туман ногиронлар жамиятининг аъзоларидир. Улар давлат томонидан бериладиган нафақа ва имтиёзлар билан бирга ҳомийлар ёрдамидан ҳам баҳраманд бўлишмоқда. Ҳаётда ўз ўринларини топишлари, жамиятнинг фаол аъзолари қаторида меҳнат фаолияти юритишлари учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда.
Сана муносабати билан Манғит шаҳридаги "Орзу” тўйхонасида ўтказилган тадбир ҳам жисмоний имконияти чекланган юртдошларимиз қалбида катта таассурот қолдирди. Хомийлар иштирокида ташкил қилинган тадбирда ногиронларга махсус совғалар топширилди. Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Бундай тадбирлар жамоатчиликнинг ногиронлик муаммосидан хабардорлиги даражасини ошириш, жисмоний имконияти чекланган кишиларни қўллаб-қувватлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилади.
Ногиронларни иш билан таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айтиш керакки, Ногиронлар жамиятининг туман бўлинмаси жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда қатнашиб, давлат гранти соҳиби бўлган эди. Айни кунларда "Ногирон аёл-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида касбга тайёрлаш учун тикиш – бичишга, тўқувчиликка ўргатиш ва уларнинг имкониятини рўёбга чиқариш” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶