Кутиб олинг: янги интернет-радио иш бошлади
Ассалому алайкум!
2017 йилнинг 1 январь кунидан www.jayxun-sadosi.uz манзилида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яна бир оммавий ахборот воситаси – "Жайхун садоси” интернет-радиоси иш бошлади.
Ушбу интернет-радио Амударё туманида рўй бераётган янгиликлар, туман аҳлининг бунёдкорлиги ва ташаббускорлиги натижасида қўлга киритилаётган улкан ютуқлар, туманнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-марифий ҳаётига оид ахборотларни туман ва мамлакат аҳолиси, қолаверса, халқаро жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси муассислигида ташкил қилинди.
Интернет-радио тун-у кун, узлуксиз фаолият олиб боради.
Бизга ҳамроҳ бўлиб, тезкор янгиликлар, долзарб мавзулардаги эшиттиришлар, маданий-кўнгилочар дастурлар, дилга яқин қўшиқлар ва қалбга манзур наволардан баҳраманд бўлинг!
Ўйлаймизки, ушбу сайтимиз ҳам "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари, Амударё телеканали ва amunews.uz веб-сайти сингари туманимиз аҳлининг эътиборини қозонади ва кенг жамоатчиликка манзур бўлади.
Фикр-мулоҳазаларингизни сайтимизнинг "Боғланиш” бўлими орқали бизга йўллашингиз мумкин!
"Жайхун садоси” – кўҳна дарё бўйидаги қадим диёрнинг навқирон овози!
p/s: Сайтимиз интернетнинг Tas-ix ҳудудида жойлашган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶