02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 03:39
Жамият 👁 2,277

Электрон ҳукумат – халқ билан энг яқин мулоқот йўли

Электрон ҳукумат – халқ билан энг яқин мулоқот йўли

Мамлакатимизда ахборотлаштириш тизимини шакллантириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, ҳукумат билан аҳолининг ўзаро муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида муҳтарам Биринчи Президентимиз томонидан 2013 йил 27 июнда «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1989-сонли қарор қабул қилинган эди.

Шунингдек, 2015 йил 9 декабрь куни «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ахборотлаштириш соҳасида катта ўзгаришларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Қонунда ариза берувчиларнинг интерактив хизматлардан тенг равишда фойдаланиши, аҳоли ва тадбиркорларга «бир дарча» принципи бўйича онлайн хизматлар кўрсатиш, давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш, электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш «электрон ҳукумат» тизимининг асосий принциплари сифатида мустаҳкамланган.

Эндиликда фуқаро давлат идорасида бирор ишни битириш мақсадида бошқа бир идоранинг ҳужжатини олиш учун у ерга бормайди. Қарабсизки, ҳам маблағ, ҳам вақт тежалади.

Шунингдек, электрон хизматлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳам кўрсатилиши мумкин. Давлат органлари электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиришлари зарур.

2015 йилнинг 28 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши қайд этилган қатор масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди.

Ушбу қарор билан республикамизнинг барча ҳудудларида 2016 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш марказлари ишлай бошлади.

«Ягона дарча» механизмининг жорий этилиши билан ахборот ва ҳужжатларни ягона ўтказиш каналларидан фойдаланган ҳолда фақат бир марта тақдим этиш имкониятлари пайдо бўлди.

Бу эса ўз навбатида, барча томонлар учун сезиларли ютуқ бўлган ахборотни олиш ва унга ишлов беришни яхшилайди, давлат органлари ва тадбиркорлар орасида бўладиган ахборот оқимларини тезлаштиради ва соддалаштиради. Бундай механизмларни қўллаш давлат органлари билан бир қаторда тадбиркорларни назорат қилиш самарадорлиги ошишига, сарф-харажатларнинг қисқаришига ва оқибатда ресурслардан тўла-тўкис фойдаланишга олиб келади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу имкониятлар аҳоли, хусусан тадбиркорлар учун катта қулайликлар яратиши билан янада аҳамиятлидир.

Ж.ДАУЛЕТОВА,

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси инспектори.

(Фото - http://upp.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026