02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 05:08
Жамият 👁 4,404

ИНСОН ШАЪНИ ВА ОБРЎСИ ХАММА НАРСАДАН УЛУF

ИНСОН ШАЪНИ ВА ОБРЎСИ ХАММА НАРСАДАН УЛУF

Ҳаёт – инсон билан, унинг интилишлари, орзу-умидлари, яратувчанлиги билан гўзал. Ана шу гўзалликнинг дахлсизлигини таъминлаш, инсоннинг тинч-осойишта, бахтиёр ҳаёт кечириши учун зарур ҳуқуқий асосларни яратиш бизнинг мамлакатимизда давлат сиёсатининг  устувор йўналиши ҳисобланади. Чунки инсон тўлақонли бахтиёр, фаровон ҳаёт кечирсагина оилалар тинч, авлодлар баркамол бўлади. Оила бахтиёр бўлса, авлодлар ақлли, заковатли, Ватанда барқарор ривожланиш бўлади.

Мустақиллик йилларида, агар эътибор берган бўлсангиз, инсоннинг шаъни, обрў-эътибори, шахсий ҳаётига доир барча ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги ҳуқуқий асослар янада такомиллаштирилди. Инсон қадр-қиммати жойига қўйилди. Мустабидлик давридаги инсон шаънига қилинган тажовузлар (қатағон йилларидаги камситиш, хўрлаш, ўлим жазосига ҳукм этиш), туҳматлар уюштириш орқали инсон обрўсини тўкиш (машъум "пахта иши”) каби ноҳақликларга чек қўйилиб, ҳар бир фуқаронинг шахс сифатида шаклланиши, ўз ери, ўз мулкига эгалик қилиб, озод ва ҳур яшаши учун кафолатли ҳуқуқий асослар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи кафолатли ҳуқуқий Қомус халқимиз ҳаётидан муносиб ўрин олди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида: "Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга”, эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Бундан ташқари, ушбу моддага кўра "Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас”.

Демак, бундан кўринадики, фуқаро ўз оиласи билан тинчгина яшаётган ҳовли-жойга четдан кимдир ўзбошимчалик билан кириб келишига ва ҳовли-жой  юзасини, уй ичкарисини бесабаб текширувдан ўтказишига, уй-жой эгасининг нафсониятига тегишга асло йўл қўйилмайди. Чунки мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, ор-номуси, унинг ўзига ва оиласига тегишли барча ҳақ-ҳуқуқлари дахлсизлиги Бош Қомусимизда юқоридаги модда орқали кафолатлаб қўйилган.

Мамлакатимиз фуқаролари мустақил шахслардир. Улар Ўзбекистон фуқароси сифатида мамлакатимизнинг ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиши, агар бошқа Республикаларда яшаётган бўлса, Ўзбекистонга бемалол  келиши ёки  кетиши мумкин. Яъни, қариндошлик ришталари билан боғланган фуқаролар бўлса, бемалол қонуний асосда Ўзбекистонга келиб-кетиши ҳам Конституциямизда ўз аксини топган. Яъни, Конституциямизнинг 28-моддасида: "Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга” эканлиги белгилаб қўйилган.

Бундан кўринадики, Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ва ҳар битта  банди инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқариш, жамиятдан рози, бахтиёр ва фаровон яшаши учун хизмат қилади. Чунки юқорида таъкидлаганимиздай, ҳаёт  гултожи бўлган – инсоннинг фаровон турмуш тарзи, орзу интилишларининг  рўёби, ҳуқуқ ва манфаатларининг устуворлиги бевосита мамлакат тараққиётига дахлдордир. Бу дахлдорлик Бош Қомусимиз орқали халқимиз ҳаётида ҳақиқий ифодасини топмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://mahallagzt.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026