ПАЙШАНБА – ЖИНОЯТЧИЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Президентимиз мазкур видеоселекторда бугун ички ишлар органлари замон талабларига нечоғли жавоб бера олаётганига эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбари бу борада тизим ходимлари олдида турган муаммоларга тўхталар экан, ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди. Шу куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради.
Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ходимлари олдига қўйилган долзарб вазифаларга асосан туманимизда ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди. Яқиндапрофилактика куни доирасида туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими ходимлари муассаса, корхона ва ташкилотларда, таълим масканларида, овул ва маҳаллаларда бўлиб, мавжуд аҳвол билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, ўрганишлар давомида келгусида қонунбузилиш ва ҳуқуқбузарликлар содир қилинишига олиб келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.
Учрашувларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига катта эътибор қаратилди. Бу каби чора-тадбирлар ва амалий ишлар келгусида халқимизнинг янада фаровонлигини, тинчлик ва хотиржамлигини таъминлаб, тараққиёт ва барқарорлигимиз кафолати бўлиб хизмат қилади.
Аллаяр ПЫШЫЕВ,
туман ИИБ бошлиғи ўринбосари.
(Фото - http://xushnudbek.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶