02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 06:24
Жамият 👁 8,742

НАВРЎЗ БАЙРАМИ ШОДИЁНАЛАРИ

НАВРЎЗ БАЙРАМИ ШОДИЁНАЛАРИ

Дунёда бири-бирини такрорламайдиган байрамлар кўп. Бу байрамлар билан боғлиқ анъана-ю удумлар, урф-одатлар бисёр. Лекин тарихи қадим Авестодан ҳам олисларга бориб тақаладиган асл миллий байрамимиз – Наврўзи олам ўзининг мазмун-моҳияти, ҳатто ҳаётимизга кириб келадиган санаси – вақти билан дунё байрамларидан ўзгача. Табиат ва коинотда рўй берадиган мўъжизавий жараён – тун билан куннинг тенглашуви билан она заминда бедорлик – уйғониш бошланган дамларда ҳаётимизга бири-биридан фусункор, оромбахш лаҳзаларни бахш этиб кириб келади Наврўз!

Туманда Наврўз сайли (фотогалерея)

Наврўзи оламнинг ташрифини халқимиз бир-бирларига самимий табриклар, ҳадялар ила қарши олишларида оламжаҳон ҳикматлар мужассам. Ана шу ҳикматлар кўнгилларни ўстиради, инсоннинг қадр-қимматини баланд қилади. Ўзаро меҳр-оқибат, мурувват, миллатлараро тотувлик, қон-қардош ва қариндошлик туйғулари мужассам бу ҳикматлар моҳиятида!

Она Ватанга Наврўзи олам келди. Она Ер кўксига тушган илк баҳор ёмғири шивиридан майсалар уйғонди! Наврўз саболари базмидан шодон боғларда куртаклар уйғонди! Замин кўксидаги иссиқ ҳовурни сезган қадамлар тезлашди, Наврўзни соғинган дилларга меҳнат, яратиш ишқи тушди! Кўҳна далаларга элтувчи йўллар бугун оддий дала йўли эмас, улар ризқ-рўз, қут-барака, насиба йўллари! Табиат – бедор, деҳқон – бедор, она юрт – бедор!

Бугун Амударё туманим меҳнаткашлари меҳнат тақвимидаги Янги кун – Наврўзи айём сайлига чиққан. Уйғониш, меҳр-муҳаббат, мурувват ва оқибат, тотувлик, яшнаш-яратиш ва яшариш фаслининг барча жозибасини ўзида намоён этган Наврўз тантаналари қадим ва ҳамиша навқирон Манғит элига янада кўркамлик бахш этган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га монанд байрамона тадбирлар, халқ сайиллари Амударё туманининг барча овул ва маҳаллаларида "Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остида бошланиб, 20 март куни Манғит шаҳрида давом этди. Тумандаги истироҳат боғи ниҳоятда санъаткорлик билан безатилди. "Хуш келибсиз!”, "Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!” "Ассалом, Наврўзи олам!” "2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили!” шиорлари, ранг-баранг гуллар, камалаклар, арғимчоқлар, баҳор қушлари, халқ ҳунармандчилиги намуналари билан безатилган ҳар иккала сайилгоҳ ҳам одамлар билан гавжум бўлди.

Ўзбекона атлас-у адрас кўрпачалар, туркман гиламлари тўшалган супаларда савлат тўкиб ўтирган туркман овуллари ва маҳаллалардан ташриф буюрган нуроний отахон-у онахонларнинг қувончлари чексиз. Наврўз сабаб бир-бирлари билан кўришган ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ ва туркман биродарларнинг тилларида шукрона!

Бобомерос удумлардан, урф-одатлардан сўз очишиб, ип йигириб, гулдор қуроқлар тикиб ўтирган момолар жўшиб-жўшиб лапарлар айтишади. Ўзбекча, туркманча, қозоқча-ю қорақалпоқча янграётган лапар-у ўланлар мазмунида ҳам шукроналик, меҳр-оқибат, тотувлик ва мурувват туйғулари тараннуми!

Сайилгоҳлардаги болалар майдончаларида эса турли халқ ўйинлари, қиз-у келинчакларнинг ҳалинчак учиб шодланишлари дилларга сурур бағишлайди.

Амударё азал-азалдан ҳунармандлар ва тадбиркорлар юрти. Бири-биридан кўркам расталардан жой олган халқ ҳунармандчилик, Аму элининг лаззатли ва қувватбахш миллий таомлари кўргазмалари, савдо ярмаркалари, энг намунали хонадонлар бекалари томонидан ўта назокат билан безатилган байрам дастурхонлари кўрган кўзни қувонтириб, қалбларда ҳавас уйғотади.

Амударёлик фермерларнинг Наврўз кунларидаги саховатпешалиги байрам сайлига чиққан юртдошларимизгагина эмас, балки меҳмонларга ҳам олам-олам завқ бағишлади.

Фермерлар томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасидан боғларидан ҳозиргина узилгандай олма-ю узумдан тортиб қовун-тарвузлар, ошқовоғ-у асал дейсизми, энг сара сабзавот маҳсулотларигача жой олган. Деҳқон-фермерлар ҳиммати ила дошқозонларда дамланган палов, фақат манғитлик онажонлар меҳр-ихлоси ила қип-қизариб пишган, дастурхонларнитўлдирган қат-қат патирлар, юпқа нон-у чўраклар, туркман эжежонлар пазандалик санъати маҳсули бўлган чалпак ва тўғрамалар тотидан кўнгиллар ҳайратда!

Наврўз сайли туман маданият бўлими томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам томошалари билан бошланди. Анъанавий "Чорлов” мусиқаси билан бошланган Наврўз сайлида дилларда жўшқинлик, яшнатиш ва яратиш ҳиссини уйғотгувчи бири-биридан латиф шеърлар, Наврўзи мадҳ этувчи куйлар янгради.

Байрам табриклари Наврўзни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетди. Амударё туман маданият бўлими томонидан тайёрланган театрлаштирилган "Хуш келибсиз, Наврўз сайлига!” шиори остидаги "Ассалом Наврўз!” дастуридан жой олган "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, "Офарин” фолкьлор-этнографик халқ жамоаси, "Жайхун мўъжизаси” анъанавий халқ жамоаларининг чиқишлари, туман маҳаллаларидаги, ўқув муассасалари ҳамда овуллардаги ҳаваскорлик жамоалари аъзолари, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган янги куй ва оҳанглар, қадимий қўшиқлар амударёлик санъаткорларнинг маҳоратларини яққол намоён этди. Бу ижроларда туман халқига хос бўлган мумтоз наволар, аскиячилик ҳамда масхарабозлик санъати ва турли расм-русумлар ўз аксини топди. Спорт ўйинлари, дорбозларнинг чиқишлари, қўчқор уриштириш, хўроз уриштириш, арқон тортишиш каби анъанавий халқ ўйинлари Наврўз сайлига янада гўзал жозиба бахш этди.

Манғит шаҳри марказидаги Истироҳат боғи эса шу куни болажонларнинг қувонч ва шодликларига тўлди. Варраклар, турли-туман шарлар учириб шодланган болажонлар истироҳат боғидаги ҳалинчакларда, митти автомобиллар пойгасида ўйнаб, ҳузур қилдилар. Санъаткорлик билан ишланган турли эртак қаҳрамонлари, Деҳқон бобо ва Баҳорой сиймоларида Аму элига хос бўлган меҳнаткашлик ва фидойиликни ўз кўзлари билан кўриб, ҳис қилган болажонлар қалбларида Наврўзи олам билан муштарак халқ анъана-ю урф-одатларига чексиз меҳр уйғонди.

Истиқлолнинг яна бир янги, табаррук тонги – Наврўз айёми сайлига чиққан амударёлик нуронийларни Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев қизғин муборакбод этди. Туман ҳокими азалий бобомерос қадриятларимизни ўзида мужассам этган Наврўз байрами ва у билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапириб, бу йилги байрамолди тадбирларининг бугун, яъни 20 март куни чинакам халқ сайлига айланганини, халқимизнинг руҳиятидаги жўшқинлик ва қувонч, албатта бошланаётган янги меҳнат фаслига, янги ният ва режаларимизга қанот бағишлашини қувонч билан таъкидлади.

Қадим ва ҳамиша навқирон Амударё элига, қадим Жайхун соҳилларига Наврўз беқиёс шодликлар, қалбларга яшариш, яратиш завқини бошлаб келди. Омон-омонлик, бағрикенглик, тотувлик, меҳр-оқибат ва мурувват, қут-барака байрами – Наврўз сайли Амударё элининг ҳар бир гўшасида, ҳар бир хонадонида, ҳар бир кўнгилда бутун гўзаллигини кўз-кўз этиб, жўшқинлик билан бўй тиклади. Ҳар бир тонг ана шу жўшқинлик, ана шу завқ билан бошланди, ҳар бир кун Наврўздан тафт олди. Наврўзи олам муборак, азизлар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026