Миллий мавсумий маросимлар
Ўзбек мавсумий маросим фольклори йил фаслларида ўтказиладиган маросимлардан иборат. Баҳорги мавсум маросимлари лой тутиш, шох мойлаш, Наврўз, ёмғир чақириш, дарвешона; ёзги маросимлар чой момо; кузги маросимлар шамол чақириш; қишки маросимлар яс-юсунлардан иборатдир.
Юқорида қайд этилганлардан ташқари ёзги тўқсон, чилла, қишки тўқсон, аямажуз, ҳут-ют деб номланадиган ўнлаб удумли муддатлар ҳам маълум даражада маросим қўринишларига эга.
Масалан, лой тутиш маросимида муайян ҳудудда яшайдиган аҳоли ариқларни тозалаш, далага сув чиқаришни осонлаштириш учун ҳашарга чиқади. Шох мойлаш маросими баҳорда қўш чиқариш билан боғлиқ бўлган. Деҳқонлар йил давомида экин-тикин мўл-ҳосил беришига умид қилиб биринчи қўш ҳайдайдиган ҳўкиз шохига зиғир мойи суртганлар. Маросимда деҳқончилик пири – бободеҳқондан мўл ҳосил бўлишини тилаб ният қилишган.
Ёмғир чақириш маросими, асосан, баҳорда ёмғир ёғмаган йилларда "Суст хотин" маросими ўтказилган. Бу маросим бир жойда аёллар, бир жойда эркаклар иштирокида ўтказилган.
Маросимлар халқ ҳаётининг таркибий қисми сифатида миллий урф-одатлар каби қадрланади.
Манба: ich.uz
(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶