ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА
Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан бирга ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда бўлишидан қатъий назар, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши ва натижаси ҳақида мурожаат эгасига ёзма равишда жавоб берилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ушбу Қонун ижросини таъминлаш борасида давлат бошқаруви органлари ва уларнинг қуйи тизимлари, назорат-текширув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳамда маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабули ташкил этилиши аҳволи, келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши мунтазам равишда ўрганилиб борилмоқда. Шунингдек, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳар доим жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор берилиб, қонуний кўриб чиқилса, уларнинг мурожаатлари қаноатлантирилса, фуқароларимизда давлат органларига ишонч, жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, жойларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси янада кўчаяди.
Н.ЎРИНБАЕВ, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг катта ёрдамчиси.
(Фото - http://huquqburch.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶