Спорт
👁 1,964
“Камолот кубоги” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди
24 апрель куни туман болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ўқувчиларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, футболга қизиқишини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчи-ёшлар ўртасида футбол спортини янада ривожланишига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Камолот кубоги” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа "Камолот” ёшлар ижтимоий харакати
туман кенгаши, Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва
ташкил этиш бўлими, Маданият, Ички ишлар бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси
хамкорлигида ташкил қилинди. Мусабақа умумтаълим мактабларини қамраб олиш
мақсадида 7 худудга ажратилиб, 7 та худудда ғолиб бўлган жамоалар Амударё туман
финал босқичида ўзаро берлашдилар. Мусобақанинг туман боскичи якунларига кўра
27-сонли умумтаълим мактаби 1-ўринни, 35-сонли умумтаълим мактаби 2-ўринни, 19 сонли умумтаълим мактаби 3-ўринни
эгаллади. Ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари топширилди.
(Фото - http://kum.uz)
(Фото - http://kum.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶