02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 10:32
Жамият 👁 4,649

Оила – муқаддас қўрғон

Оила – муқаддас қўрғон

ЭР ТАДБИРЛИ БЎЛСА...

Бугунги кунда оилаларнинг бузилиб кетишига баъзан қайноналар ҳам сабаб бўлмоқда. Улар билан ўтказилган суҳбатлардан аёнки, ўз фикрларида қатъий туриб олиб, ҳеч тўғри йўлга юрмасликлари кишини ҳайрон қолдиради. "Келин менга ёқса, мен қўйган шартларни бажарсагина уни ўғлим билан яшатаман, бўлмаса йўқ”,  дейишлари ҳаммасидан ўтиб тушади.

Қайнона-келин мавзуси – эски мавзу. Оилавий уруш-жанжалларнинг келиб чиқиш сабаби чуқур таҳлил қилинганда кўпроқ қайноналар танқид остига олинади. Бу ҳамма қайноналар шундай, дегани эмас. Маҳаллаларда ҳаёти ҳаммага ибрат қайноналаримиз жуда кўп. Келинларимизни ҳам оппоқ, айбсиз дея олмаймиз.

Келинни-ку ёш, дермиз, лекин уни йўлга соладиган одамнинг ўзи йўлдан адашган бўлса нима қилмоқ керак?

Қайнона ва келин муносабатлари никоҳнинг илк кунидан бошланади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам куёвнинг ризоси ва меҳрига эга бўлиш учун рақобатлашади. Куёвни бири ўғлим деса, бири турмуш ўртоғим, дейди. Демак, қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчиликнинг сабаби куёв бола экан, шунга кўра, йигит олдин бир уйда яшаб кўникмаган ҳар икки аёлга уларни чин дилдан яхши кўришини, иккисига ҳам эътиборли ва ҳурмати баланд эканлигини яхшилаб тушунтириб қўймоғи лозимдир.

Бундан ташқари, онанинг ўз ўғли устида кўп ҳақлари борлиги ва унинг ўрни баландлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин бу бошқа ҳақ эгаларининг ҳақини поймол қилиш дегани эмас. Келиннинг ҳам қайнона каби ўзига яраша ҳақлари бор.

Эрнинг ўз аёлига зулм қилиши ҳам шаръий жиҳатдан, ҳам ақлий жиҳатдан тўғри эмас. Эр доим инсофли ва чиройли муомалада бўлиши лозим. Бир уйда қайнота қайнона, куёв ва унинг ака-ука, опа-сингиллари томонидан келишиб олиб, келинга зулм қилишлари ва уни яккалатиб қўйишлари энг ёмон пасткашлик, энг ёмон зулм ҳисобланади. Баъзан бундай вазиятларда келиннинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам учрайди. Эрнинг гарданидаги энг катта вазифаси ўз жуфтини ситамлардан ҳимоя қилишидир.

Ёш оила соҳиблари – куёв йигит бир нарсани ёдда тутмоғи керак, оилавий ҳаётда шундай ишлар борки, унга ҳатто она ҳам аралаша олмайди. Бунга шариат изн бермайди. Масалан: эр-хотинликнинг ўзига хос сирларига ҳеч кимнинг дахл қилишга ҳаққи йўқ. Яна шундай ишлар борки, унда келиннинг аралашувига йўл қўйилмайди. Масалан: келин эр билан унинг ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари ишларига тўсқинлик қила олмаслиги керак.

Шунинг учун куёвтўраларга: "онанг ва аёлинг ўртасидаги ҳамда атрофингдагиларга бўлган меҳр-у муҳаббатда тарозининг икки палласини тенг тут. Онанг учун солиҳ фарзанд, аёлинг учун солиҳ эр сиймосини амалда кўрсат. Икки аёл ўртасида меҳр ва салом ташувчи элчи бўл. Бу эса сендан ҳиммат, илм ва бироз сабрни талаб қилади”, деймиз.

Бирини қўйиб, иккинчи томонга ён босиб, тарафкашлик қилишдан, қайнона ва келин ўртасидаги ишларда қозилик қилишдан эҳтиёт бўлган яхши.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уйида фарзандлари бир жойга йиғилиб қолса, келишмовчилик чиқмаслиги учун уларни тарқатиб юборар эдилар.

Халқимизда "бекорчидан худо безор”, деган ибратли гап бор. Хулоса шуки, ўғил-қизлар, келинлар ва  қайноналар бекорчи  бўлиб қолганларида албатта уруш-жанжал, келишмовчиликлар юзага келади. Демак, оилада эркак тадбирли, хушфеъл бўлса, барча кўнгилсизликлар ортга чекиниб, ўртада аҳиллик ҳоким бўлади.

Ўктам ҚУРБОНИЁЗОВ, "Нўғой эшон” жомъе масжиди имом-хатиби.

(Фото - http://www.uza.uz. Расмдан безак учун фойдаланилди)


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026