САЙЁР ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 18 июнь куни туманда 2017 йилги инвестиция дастури асосида янгидан қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва капитал таъмирланаётган ижтимоий соҳа объектлари, намунавий уйлар ва бошқа қўшимча объектларда қурилиш ишларининг боришини кўриб чиқиш мақсадида сайёр йиғилишлар ўтказилди.
Ушбу йиғилишларда Б.Тўрабоев раҳбарлик қилаётган "Қурилиш хизмат” МЧЖ томонидан Бўзёп овулидаги 77-сонли мактабда, Ж.Бобожонов раҳбарлик қилаётган "Манғит инвест максимум” МЧЖ томонидан Қиличбой овулидаги 82-сонли мактабда ва Ш.Гаипов раҳбарлик қилаётган "304-КМК” МЧЖ томонидан "Намуна” маҳалласидаги 78-сонли мактабда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши таҳлил этилди.
Туман ҳокими С.Йўлдашев ушбу қурилиш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларнинг сифат даражаси, молиялаштирилиши, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, қурувчилар учун яратиб берилаётган шароитлар, қурилиш маданиятига эътибор қилиниши бўйича ўз фикрларини билдирди.
Йиғилишларда қурилиш ташкилотлари раҳбарларининг ўз зиммаларига олган вазифаларни бажаришлари юзасидан ахборотлари тингланди.
(Фото - http://turkistonpress.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶