БАҒРИ КЕНГ УСТОЗ ЭДИ
Дарҳақиқат, газетамизнинг ("Амударё ҳақиқати”) собиқ муҳаррири Собир Юсупов барча журналист ва мухбирлар учун бағри кенг устоз эди. Агар устоз ҳаёт бўлганларида 97 ёшни қаршилаган бўлардилар.
Устоз Собир Юсупов билан деярли 22 йил ҳаммаслак, ҳамфикр бўлиб яшадик, ишладик. Ҳаётнинг қувонч-у ташвишларини бирга кўп марта баҳам кўрганмиз. У Турсунбой Давлатбоев, Қодир Олламуродов, Йўлдош Эрназаров, Собир Қутлимуродов, Гулнора Матёқубова, Собир Ёқубов, Назаримбат Алмуродов, Қурбонбой Олламуродов, Турсунбой Султонов, Сафо Матчонов, Алламберган Жуманиёзов, Гулжон Кенжабоева, Бибиҳожар Дўсниёзова, Норбой Тўрабоев, Қобул Шомуродов Мадраҳим Қурбонов, Мухтор Назарбоев, Ўрозали Рейимов, Хонимжон Ражабова, Робия Йўлдошева, Ойгул Ражабова, Роза Орзибоева каби журналист ва жамоатчи мухбирларга устозлик қилди.
Қалбида ёзиш истаги бор ижодкор газетадан узоқлашгиси келмайди. Устоз пенсияга чиққанларидан сўнг 4-5 йил ўтиб, бир куни менга газета таҳририятида бўш ўрин бўлса, ишлаш нияти туғилганлигини билдирди. Бу ҳақда газетанинг ўша вақтдаги муҳаррири Гулнора Матёқубовага айтдим ва у устозимиз Собир Юсуповнинг севимли касбида ишини давом эттиришига имкон яратди. Шундан сўнг устоз уч йил давомида газетанинг махсус мухбири вазифасида ишлади.
Устоз 67 ёшида оламдан ўтдилар. "Амударё ҳақиқати” газетаси саҳифаларида очерк, репортаж, суҳбат, лавҳалари, мақолалари, шеър ва тўртликлари устознинг ижод маҳсули сифатида мангу тарих бўлиб қолди. Биз шогирдлари у инсонни ҳамиша соғиниб ва ҳурмат билан эсга оламиз. Бағри ва феъли кенг, ижод қилишдан ҳеч чарчамайдиган устознинг меҳнат фаолияти биз шогирдлари учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолаверади.
Саъдулла ХўжанИёзов,
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶