МАРКАЗИМИЗДА ҚОБИЛИЯТЛИ БОЛАЛАР КАМОЛ ТОПАДИ
"Баркамол авлод” болалар марказимизда "Техник ижодиёт” йўналишида 3 та "Бошланғич техник моделлаштириш”, 3 та "Компьютер дизайни ва графикаси” ҳамда 2 та "Компьютер сабоқлари” тўгараклари фаолият юритмоқда. 160 нафардан зиёд иқтидорли болалар мактабдан ташқари бўш вақтларида техника соҳасига оид қизиқишларини ривожлантириш, билимларини мустаҳкамлаш, дастлабки меҳнат кўникмаларига эга бўлиш мақсадида машғулотларда фаол қатнашмоқдалар.
Болаларнинг машғулотларда олган билим ва малакаларини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган турли танловлар ва мусобақалар тарбияланувчилар орасидан энг иқтидорлиларини аниқлаш имконини бермоқда. Масалан, яқинда "Техник моделлаштириш” тўгараги аъзолари "Менинг биринчи моделим”, Эко фестивалининг "Варраклар сайли” мусобақаларида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди. Шу йилнинг май ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган "Катапульта ёрдамида учувчи самолётлар” мусобақасида икки нафар ўқувчимиз фахрли биринчи ва иккинчи ўринларни эгалладилар.
Мана, ўқув йили якунланиб, таълим муассасалари ўқувчилари ёзги таътилга чиқдилар. Таътил кунларида ўқувчиларни марказимиз тўгаракларига кенгроқ жалб қилиш, ҳар бир кунининг мароқли ва мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш мақсадида ёзги ўқув дастурлари ва режалари ишлаб чиқилиб,амалиётга жорий қилинмоқда.
Қобилиятсиз боланинг ўзи бўлмайди. Бизнинг вазифамиз болалардаги яширин кобилиятни аниқлаб, ривожлантиришга кўмаклашишдир. Шунинг учун азиз ота оналарга фарзандларини бизнинг марказимизга олиб келиб, тўгаракларимиз машғулотларида қатнашишга жалб қилишларини маслаҳат берган бўлар эдим.
Гулнора Ўрозбоева,
”Баркамол авлод” болалар марказининг "Техник ижодкорлик” йўналиши услубчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶