МУАССАСА УЧУН ЯНГИ БИНО
Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларида болажонларни зийрак, чаққон ва соғлом қилиб парваришлаш асносида мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, замонавий билимларнинг бошланғич асосларини ўқитиш вазифа қилиб қўйилган.
Бизнинг 3-сонли мактабгача таълим муассасамизда 3 гуруҳда 55 нафар кичкинтойларга сифатли таълим-тарбия берилмоқда. Болажонларимиз учун шахмат, шашка, инглиз тили, моҳир қўллар, рақс тўгараклари ва "Зумрадойлар давраси” машғулотлари доим мароқли ўтади.
Муассасамизда таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилганлиги боис, болаларимиз мактабга қабул қилиш тест синовларидан бемалол ўтишмоқда.
Бу йил муассасамиз фаолиятида эсда қоларли йил бўлади. Чунки боғчамиз жойлашган бино эскирганлиги сабабли инвестиция дастурига мувофиқ янги, замонавий ва қулай шароитларга эга бино қурилиши бошлаб юборилди. Болажонларимизни янги бинода қабул қиладиган кунларимиз тобора яқинлашмоқда.
Яна бир хайрли янгилик: муассасамизда кичик кутубхона ташкил қилдик. Бу хайрли ишимиз ота-оналарга манзур бўлиб, кутубхона ҳар куни гавжум.
Улар кутубхонадан турли хил китоблар олиб кетиб, болаларига ўқиб беришаётгани янада қувонарли. Кутубхонамизда 328 та китоб бўлиб, китобхон ота-оналар билан Саидахон Искандарова доимий мулоқотда бўлади. Болаларни мустаҳкам иродали, баркамол шахс қилиб тарбиялашда бадиий асарнинг аҳамияти жуда катта.
Ота-оналар муассасамиздаги бу хайрли ишлардан миннатдор бўлишмоқда.
Сайёра МАТКАРИМОВА,
3-сонли МТМ мудираси в.в.б.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶